“Ўзгидромет” маълумотига кўра, 20 сентябрь куни мамлакат бўйича ҳаво ўзгарувчан бўлади. Тошкент шаҳрида ёғингарчилик кутилмайди. Қорақалпоғистон, Хоразм, Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳам ҳаво ёғингарчиликсиз, бироқ айрим ҳудудларда шамол кучайиб, чанг-тўзонларни келтириб чиқариши мумкин. Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида кечаси ёки эрталаб ёмғир ёғиши эҳтимоли бор. Тоғли ҳудудларда эса ёмғир ёғиб, баланд тоғларда қор ёғиши кузатилиши мумкин.
Шамол асосан шарқдан эсади, тезлиги 3–12 м/с атрофида бўлади. Айрим ҳудудларда шамолнинг тезлиги 13–18 м/с гача кучайиши мумкин.
Кечаси республика бўйича ҳаво ҳарорати 8–18 даража илиқ, тоғларда эса 5–10 даража бўлиши кутилмоқда. Кундузи Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё ва Фарғона водийси вилоятларида 23–28 даража, Қашқадарё ва Сурхондарёда 28–33 даража, Бухоро ва Навоийда 25–30 даража, Қорақалпоғистон ва Хоразмда 24–29 даража илиқ бўлади. Тоғли ҳудудларда эса ҳаво 13–18 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.