АсосийЖамият

Машинада қолиб кетиб, вафот этган қизалоқ воқеаси бўйича суд ҳукм чиқарди

Аввалроқ, Қашқадарёда боғча мудирасининг машинасида ярим кун қолиб кетган қизалоқнинг жасади машинанинг орқа ўриндиқдан топилгани ҳақида хабар берган эдик. Суд ҳукмига кўра, боғча мудираси 3 йилга озодликдан маҳрум этилди.

'Машинада қолиб кетиб, вафот этган қизалоқ воқеаси бўйича суд ҳукм чиқарди'ning rasmi

Жорий йил 20 июнда Қашқадарё вилояти Касан тумани "Ушоқтепа" маҳалласида жойлашган хусусий боғчада икки ёшли қизалоқ ҳалок бўлгани хабар қилинган эди.

Суд ҳужжатларига кўра, 31 ёшли боғча мудираси тарбияланувчиларни уйларидан олиб келиб, яна олиб бориб қўйган. Унинг ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган.

Фожиа содир бўлган куни у етти нафар болани боғчага олиб келган, аммо ўша куни болалар рўйхатини текширувчи тарбиячи ишга чиқмаган. Болаларнинг шовқини сабабли мудира диққатини йўқотган ва ҳамма болалар тушган-тушмаганини текширмаган.

Натижада икки ёшли қизалоқ машинада қолиб кетиб, ярим кун давомида ёпиқ ҳолда ҳавосиз қолган. Боланинг жасади машинанинг орқа ўриндиғидан топилган.

Қарши шаҳар суди айбланувчин ЖКнинг 116-моддаси 3-қисми бўйича айбдор деб топиб, унга 3 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Бухорода ўзбошимчалик билан қурилган айвон бузиб ташланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:16

    Бухорода ўзбошимчалик билан қурилган айвон бузиб ташланди

    Бу ҳақда МИБ ахборот хизмати хабар берди.

    'Самарқандда автомашинада қоидабузарлик содир этган 10 кишига суд ҳукм ўқиди'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:20

    Самарқандда автомашинада қоидабузарлик содир этган 10 кишига суд ҳукм ўқиди

    6 нафари қамалди. Машинада дрифт қилган 1 нафар ҳайдовчи 1 йилга ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум этилди.

    '7 кг олтинни чегарадан ноқонуний ўтказиб бермоқчи бўлган божхона ходими қўлга тушди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:13

    7 кг олтинни чегарадан ноқонуний ўтказиб бермоқчи бўлган божхона ходими қўлга тушди

    Божхоначи бу "ёрдами" учун фуқародан 5 000 доллар олган вақтида ушланган.

    'Украинада қулликда сақланаётган ўзбекистонликлар ҳақида расмий маълумот берилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:11

    Украинада қулликда сақланаётган ўзбекистонликлар ҳақида расмий маълумот берилди

    Ўзбекистон ТИВ Украинада қулдек ушлаб турилган 13 нафар ўзбекистонликни ватанга қайтиши учун керакли чоралар кўрилаётганини маълум қилди.

    'Бугун 3 та вилоятда ёмғир ёғиши кутилмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:18

    Бугун 3 та вилоятда ёмғир ёғиши кутилмоқда

    20 сентябрь кунги об-ҳаво маълумотлари эълон қилинди.

    'Украинада 13 нафар ўзбек қулликда сақлангани айтилди'ning rasmi

    Жамият 19.09.2025 21:12

    Украинада 13 нафар ўзбек қулликда сақлангани айтилди

    Бу одамларни энг оғир даражада хўрлашган: ҳатто ҳожатхонага боришга ҳам белгиланган жадвал асосида рухсат этилган — Украина прокуратураси.