АсосийЖамият

Бугун ҳарорат 34 даража иссиқ бўлади

21 сентябрь кунги об-ҳаво маълумотлари эълон қилинди.

'Бугун ҳарорат 34 даража иссиқ бўлади'ning rasmi

Бугун кундузи ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистон Республикасида,  Навоий вилоятида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, шимолда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 29-34° бўлади. 

Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 32-34° бўлади.

Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 22-27° бўлади.

    Бошқа янгиликлар