АсосийДунё

АҚШда йўлбарс ҳужумига учраган ҳайвон ўргатувчиси ҳалок бўлди

Маълум бўлишича, мураббий машқ вақтида йўлбарс ҳужумига учраган.

'АҚШда йўлбарс ҳужумига учраган ҳайвон ўргатувчиси ҳалок бўлди'ning rasmi

20 сентябрь куни АҚШнинг Оклахома штатида жойлашган “Гроwлер Pines Tiger” ёввойи табиат қўриқхонасида ҳайвон ўргатувчиси Раян Эсли йўлбарслардан бири томонидан ҳужумга учраб, ҳалок бўлди. Бу ҳақда қўриқхона ўзининг ижтимоий тармоқ саҳифасида хабар берди.

Маълум қилинишича, Раян йўлбарс билан машқ ўтаётган вақтда ҳужум бўлган. Ёрдам етиб келгунига қадар мураббий ҳаётдан кўз юмган.

“Раян ўз умрини асраш ва уларга ғамхўрлик қилишга бағишлаган. Унинг жасорати ва ёввойи табиатга содиқлиги унутилмайди”, — дейилади баёнотда.

Ҳайвон ҳуқуқлари ҳимоячилари ушбу фожиа юзасидан муносабат билдириб, ёввойи ҳайвонлардан шоу ва томошаларда фойдаланишни тўхтатишга чақирди.

    Бошқа янгиликлар