Шунингдек, Теҳрон ракеталарни учириш қурилмаларининг қарийб 60 фоизини ва дронлар паркининг 40 фоизини сақлаб қолган ёки қайта ишга туширган.
Маълум қилинишича, ўт очиш тўхтатилган пайтда Эрон учириш имкониятларининг ярмига эга бўлган. Кейин эса ер ости омборларидан қўшимча қурилмалар чиқарилиб, бу кўрсаткич 60 фоизга етказилган.
АҚШ разведкаси Эрон вайроналар остида қолган ракетавий захираларни тиклаш ишларини ҳам фаол олиб бораётганини таъкидлаган. Бу ишлар муваффақиятли якунланса, умумий салоҳият 70 фоизгача етказилиши мумкин.






