Лойиҳа Хитойдан Европагача юк ташишни Қозоғистон, Каспий денгизи, Кавказ ва Туркия орқали қуруқлик йўли билан амалга оширишни назарда тутади. Бу йўлда юклар 12–15 кунда етказилиши мумкин, денгиз орқали эса тахминан 40 кун кетади.
Анқара Арманистон билан чегарани очиш устида ҳам иш олиб бормоқда. 32 йилдан бери ёпиқ бўлган пункт қайта ишга тушиши мумкин, бу эса янги йўл учун муҳим бўғин ҳисобланади.
Лойиҳа АҚШ қўллаб-қувватлаётган TRIPP ташаббуси билан ҳам боғлиқ бўлиб, Арманистон ва Озарбайжон ўртасидаги тинчлик жараёнлари доирасида кўриб чиқилмоқда.
Шу билан бирга, мутахассислар логистика мураккаблиги, темир йўл тизимлари номутаносиблиги ва сиёсий хавфлар лойиҳанинг асосий тўсиқлари эканини таъкидламоқда.






