АсосийЖАМИЯТ

Киев Қримдаги стратегик темирйўл кўприги йўқ қилинганини билдирди

Украина Қуролли кучлари аннексия қилинган Қрим ярим оролида жойлашган стратегик аҳамиятга эга темирйўл кўприги йўқ қилинганини маълум қилди.

'Киев Қримдаги стратегик темирйўл кўприги йўқ қилинганини билдирди'ning rasmi

Украина Махсус операциялар кучлари тарқатган баёнотга кўра, Шимолий Қрим канали устидаги мазкур кўприк Россия армиясининг жанубий фронтдаги асосий логистика тармоқларидан бири ҳисобланган.

Киевнинг таъкидлашича, ушбу объект орқали Россия ҳудудидан Қрим ва фронт чизиғига ҳарбий техника, қурол-яроғ ҳамда бошқа таъминот воситалари етказиб берилган.

Украина ҳарбийлари ҳужум икки босқичда амалга оширилганини билдирмоқда. Маълум қилинишича, 22 июнга ўтар кечаси дронлар ёрдамида берилган зарба оқибатида кўприкнинг бир қисми вайрон бўлган. Кейинги кечада эса объектни таъмирлаш учун жалб қилинган махсус техника яна дрон ҳужумига учраган.

Махсус операциялар кучлари мазкур амалиёт Россия армиясининг таъминот занжирларига зарба бериш ва унинг жанговар имкониятларини чеклаш мақсадида ўтказилганини қайд этган.

Шу билан бирга, Россия расмийлари Украина томонининг бу баёнотига ҳозирча муносабат билдирмаган. Кўприкнинг тўлиқ вайрон қилингани ҳақида ҳам мустақил манбалар томонидан тасдиқланган маълумот мавжуд эмас.

Сўнгги ойларда Украина Қрим ва Россия назорати остидаги ҳудудларда жойлашган ҳарбий инфратузилма, аэродромлар ҳамда логистика объектларига қарши дрон ҳужумларини фаоллаштирган. Киев бу ҳаракатлар Россия қўшинларининг таъминот тизимини издан чиқаришга қаратилганини таъкидлаб келмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Мирзиёев Тони Блэр билан ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 16:19

    Мирзиёев Тони Блэр билан ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди

    Тони Блэр Янги Ўзбекистонда кечаётган изчил ва кенг кўламли ислоҳотлар жараёнига юқори баҳо берди.

    'Андижонда тадбирдан қайтаётган ўқувчилар иштирокидаги ЙТҲда бир нафар мактаб ўқувчиси ҳалок бўлди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 14:26

    Андижонда тадбирдан қайтаётган ўқувчилар иштирокидаги ЙТҲда бир нафар мактаб ўқувчиси ҳалок бўлди

    Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Асака тумани Ички ишлар бўлими ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    'Президент журналист ва блогерларни давлат мукофотлари билан тақдирлади'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 14:17

    Президент журналист ва блогерларни давлат мукофотлари билан тақдирлади

    "Дўстлик" орденига блогер Зуҳри Атабекова, "ТАСС" агентлигининг Ўзбекистондаги мухбири Валерий Бирюков, шунингдек, бир қатор нашрлар ва телеканаллар вакиллари муносиб кўрилган.

    '"ТАСС" мухбирининг Ўзбекистондаги фаолияти давлат мукофоти билан тақдирланди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 14:12

    "ТАСС" мухбирининг Ўзбекистондаги фаолияти давлат мукофоти билан тақдирланди

    Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати журналистни юксак давлат мукофоти билан табриклаб, унинг келгусидаги касбий фаолиятига муваффақият тилади.

    'Moody’s Ўзбекистоннинг кредит рейтингини оширди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 14:08

    Moody’s Ўзбекистоннинг кредит рейтингини оширди

    Маълумот учун, Moody’s дунёдаги энг йирик халқаро рейтинг агентликларидан бири ҳисобланади.

    'Мирзиёев Трамп вакилини қабул қилди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 13:43

    Мирзиёев Трамп вакилини қабул қилди

    Учрашувда Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёни ҳам муҳокама қилиниб, мазкур йўналишда АҚШ томонининг кўмаги ва қўллаб-қувватловини давом эттириш муҳимлиги таъкидланган.