АсосийСиёсат

“Воқеа жойига адвокат юборилди” — Миграция агентлиги Жалолиддин Аҳмадалиев концертидаги рейдга муносабат билдирди

Красноярскдаги концертда юз берган ҳодиса Ўзбекистон расмийларининг эътиборида. Фуқаролар ҳуқуқини ҳимоя қилиш учун лицензияли адвокат жалб этилди.

'“Воқеа жойига адвокат юборилди” — Миграция агентлиги Жалолиддин Аҳмадалиев концертидаги рейдга муносабат билдирди'ning rasmi

Россиянинг Красноярск ўлкасида ўзбекистонлик хонанда Жалолиддин Аҳмадалиев концерти пайтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган рейд жамоатчиликда кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Унга кўра, “Корона” зиёфат залидаги тадбир пайтида юзлаб фуқаролар ҳужжат текширувидан ўтказилган.

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги расмий муносабат билдирди. Қайд этилишича, агентликнинг Россиядаги ваколатхонаси томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида лицензияга эга адвокат воқеа жойига юборилган.

“Айни пайтда мазкур ҳолат Россия Федерациясининг амалдаги қонунчилиги доирасида ўрганилмоқда”, — дейилади агентлик баёнотида.

Маълумот учун, мазкур рейд концерт вақтида амалга оширилган бўлиб, унинг сабаблари ҳозирча расман ошкор этилмаган. Жамоатчилик Россиядаги ўзбекистонлик фуқароларга бундай муносабатни кескин танқид қилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистон Хитойдан салкам 15 миллиард долларлик инвестиция ўзлаштирди'ning rasmi

    Сиёсат 21.11.2025 17:24

    Ўзбекистон Хитойдан салкам 15 миллиард долларлик инвестиция ўзлаштирди

    Ушбу маълумот давлат раҳбарининг матбуот хизмати томонидан очиқланди.

    'Хитой Ташқи ишлар вазири Ван И Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди'ning rasmi

    Сиёсат 21.11.2025 11:42

    Хитой Ташқи ишлар вазири Ван И Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди

    Тошкент шаҳрида Хитой Халқ Республикаси Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Сиёсий бюроси аъзоси, Ташқи ишлар вазири Ван И жанобларини қабул қилиш маросими бўлиб ўтди.

    'Нью-Йорк мэри Ўзбекистонга келди'ning rasmi

    Сиёсат 20.11.2025 08:13

    Нью-Йорк мэри Ўзбекистонга келди

    Бу ҳақда Савдо-саноат палатаси матбуот хизмати хабар берди.

    '“Аҳолини кредитга мажбурлаяпти”. Мирзиёев икки ҳокимни нега ишдан олганини айтди'ning rasmi

    Сиёсат 19.11.2025 20:20

    “Аҳолини кредитга мажбурлаяпти”. Мирзиёев икки ҳокимни нега ишдан олганини айтди

    Президент Мирзиёев Денов ва Чироқчи туманлари ҳокимлари аҳолига тайёр лойиҳа ўрнига мажбурий кредит ўтказаётгани ва ишларни назоратсиз қолдиргани учун ишдан олинганини таъкидлади.

    'Шаҳноза Мирзиёевага янги вазифа юклатилди'ning rasmi

    Сиёсат 19.11.2025 18:26

    Шаҳноза Мирзиёевага янги вазифа юклатилди

    Инклюзив бандликни кучайтириш ва камбағалликка қайтиш хавфи юқори бўлган оилаларни қўллаб-қувватлаш бўйича назорат Шаҳноза Мирзиёевага топширилди.

    'Президент йиғилишида икки ҳоким ва уларнинг ўринбосарлари ишдан олинди'ning rasmi

    Сиёсат 19.11.2025 17:22

    Президент йиғилишида икки ҳоким ва уларнинг ўринбосарлари ишдан олинди

    Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш масалалари муҳокама қилинган видеоселектор йиғилишида Денов ва Чироқчи туманларидаги камчиликлар кескин танқид қилинди ва мансабдорлар лавозимидан озод этилди.