АсосийДунё

Филиппиннинг собиқ президенти инсониятга қарши жиноятлар қилганликда айбдор деб топилди

Сиёсатчи 2016 йилдан 2018 йилгача бўлган даврда камида 76 та қотилликка алоқадор бўлиши мумкин.

'Филиппиннинг собиқ президенти инсониятга қарши жиноятлар қилганликда айбдор деб топилди'ning rasmi

Гаагадаги Халқаро жиноий суд прокурорлари Филиппиннинг собиқ президенти Родриго Дутертени инсониятга қарши жиноятларда айблади. Бу ҳақда “Кёдо News” хабар берди.

Маълум қилинишича, суд Дутерте 2016 йилдан 2018 йилгача бўлган даврда камида 76 та қотилликка алоқадор бўлиши мумкин, деб ҳисобламоқда. Филиппинлик сиёсатчи 2025 йилнинг март ойида ватанига қайтгач, ҳибсга олинган эди. У Халқаро жиноий суд қароргоҳи бўлган Гаагага йўл олган самолётга чиқишга мажбурланган. Дутерте бир неча ойдан бери у ерда ҳибсда. 

Халқаро жиноий суд 80 ёшли Родриго Дутерте ва яна бир қанча шахсни Филиппиндаги наркотик картелларига қарши кураши чоғида суддан ташқари ўлдиришлар ва бошқа инсон ҳуқуқларини бузганликда айблаб, тергов қилмоқда. Турли инсон ҳуқуқлари ташкилотлари ва журналистларга кўра, бу сиёсат гиёҳванд моддалар савдоси ва гиёҳванд моддаларни истеъмол қилишда гумон қилинган 6000 дан ортиқ одамнинг ўлимига сабаб бўлган.

Сиёсатчи филиппинликларни гиёҳванд моддаларни истеъмол қилувчилар ва гиёҳванд моддалар савдоси билан боғлиқ шахсларни шахсан ўлдиришга чақириб, уч нафар гиёҳванд моддалар сотувчисини шахсан ўзи ўлдирганини даъво қилди.

    Бошқа янгиликлар