БМТ Бош Ассамблеяси доирасида Биринчи хоним Зироат Мирзиёева раислигида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва “St. Jude” болалар тадқиқот шифохонаси билан ҳамкорликда “Саратон ва бошқа ҳаёт учун хавфли касалликларга чалинган болаларнинг яшовчанлигини ошириш ва азоб-уқубатларини камайтириш” мавзусида глобал форум бошланди.
Форум жаҳон соғлиқни сақлаш тизими учун долзарб масалага бағишланди ва кўплаб давлатлар, халқаро ташкилотлар ҳамда экспертлар эътиборини тортди.
Зироат Мирзиёева жаҳон ҳамжамиятини болалар яшовчанлигини ошириш бўйича бирлашиб чора кўришга чақирди.
Тадбирда Туркия, Озарбайжон, Ангола, Вьетнам, Гватемала, Сербия президентларининг рафиқалари ҳам иштирок этди.