Президент Мирзиёев Нью-Йоркдаги нутқида БМТнинг глобал муаммоларни ҳал қилишдаги роли, Янги Ўзбекистондаги ортга қайтмас ислоҳотлар ва минтақавий ҳамкорлик масалаларига алоҳида эътибор қаратди.
Унинг АҚШ Президенти Дональд Трамп билан учрашуви эса ташрифнинг марказий воқеаси бўлди — томонлар стратегик шерикликни мустаҳкамлашга келишиб oldilar.
Бундан ташқари, Президент БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш ва бошқа бир қатор давлат ва халқаро ташкилотлар раҳбарлари билан учрашди. Шунингдек, америкалик йирик инвесторлар ва компаниялар иштирокида бўлиб ўтган давра суҳбатида Ўзбекистоннинг иқтисодий ислоҳотлари ва сармоявий имкониятлари намоён этилди.
Ташриф доирасида муҳим минераллар, кимё саноати, авиация ва энергетика соҳаларидаги келишувлар имзоланди. Президент Мирзиёев, анъанага кўра, АҚШдаги ўзбекистонликлар ва "Эл-юрт умиди" стипендиатлари билан ҳам мулоқот ўтказди.
Ташриф якунлангач, Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентга жўнаб кетди.