АсосийДунё

Аёл ChatGPT ёрдамида 150 минг доллар ютиб олди

У рақамларни танлашда ChatGPT маслаҳатларидан фойдаланган.

'Аёл ChatGPT ёрдамида 150 минг доллар ютиб олди'ning rasmi

АҚШда 2025 йил 8 сентябрь куни Virginia Lottery Powerball лотереясида 150 минг доллар ютиб олди. Нейротармоқ унга ғалаба ваъда қилмаган, балки тасодифий рақамлар комбинациясини таклиф қилган, аммо айнан ўша рақамлар ютуқли чиққан. 

Маълум қилинишича, аёл рақамларни танлашда ChatGPT маслаҳатларидан фойдаланган. Керри чиптани онлайн харид қилган. Дастлабки соврин 50 минг доллар бўлса-да, Power Play (ғалаба суммасини бир неча баравар кўпайтириш функцияси) натижасида ютуқ уч баравар кўпайиб, 150 минг долларга етган.

Ютуқ ҳақида эшитганда аёл буни фирибгарлик деб ўйлаган. Совринни олганда эса пулнинг ҳаммасини хайрия йўлига бағишлашини маълум қилган.

“Бу кутилмаган неъмат менга насиб қилган заҳоти, уни нима қилишим кераклигини аниқ билдим. Мен ҳаётда керакли барча нарсага эгаман, шунинг учун бошқаларга ёрдам беришни лозим топдим”, — дейди у.​

Керри Эдвардс пулни уч қисмга бўлиб ташкилотларга хайрия қилади.

    Бошқа янгиликлар