АсосийЖамият

Кўп қаватли турар-жойга туташ яшил қопламали ерларни бетонлаштирганлар жазоланади

Шунингдек, ўрмон ерларида бино-иншоотлар ва иморатларни қуриш учун ҳам жавобгарлик белгиланмоқда.

'Кўп қаватли турар-жойга туташ яшил қопламали ерларни бетонлаштирганлар жазоланади'ning rasmi

Қонунчилик палатаси ялпи мажлисида атроф-муҳит, ҳайвонот ва ўсимлик дунёсининг муҳофазасини кучайтириш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланишни таъминлашга қаратилган қонун лойиҳаси лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилиниб, Сенатга юборилди.

Билдирилишича, қонун лойиҳаси билан “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги, “Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида”ги, “Чиқиндилар тўғрисида”ги қонунларга, Жиноят ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларга қўшимча ва ўзгартиришлар киритилмоқда. 

Жумладан, конституциянинг 49-моддасида назарда тутилган фуқароларнинг атроф-муҳит ҳолати ҳақида ишончли ахборотга эга бўлиш ҳуқуқини таъминлаш учун, “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонун автоматик мониторинг станциялари маълумотларини Атроф-муҳит давлат мониторинги тизимининг ягона геоахборот маълумотлар базасига реал вақт режимида киритиш белгиловчи норма билан тўлдирилмоқда.

Чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш чораларини кўрмаганлик ва ободонлаштириш ишларини амалга оширмаганлик, кўп квартирали уйга туташ тупроқ ва яшил қопламали ер участкасини ўзбошимчалик билан бетонлаштирганлик ҳамда аҳоли пунктлари ва шаҳар марказларида олдиндан мавжуд бўлган ариқлар, ирригация тизимларини ўзбошимчалик билан кўмиб ташлаганлик учун жавобгарликни назарда тутувчи қўшимчалар киритилмоқда.

Ўрмон фонди ерларини қонунга хилоф равишда бериш ва уларда бино-иншоотлар ва иморатларни қуриш учун ҳам жавобгарлик белгиланмоқда.

    Бошқа янгиликлар