АсосийЖАМИЯТ

Ўзбекистон–Португалия ўйини сабаб Тошкент метроси иш вақти узайтирилади

Маълум қилинишича, 24 июнь куни метро поездлари йўловчиларга тунги соат 01:00 гача хизмат кўрсатади.

'Ўзбекистон–Португалия ўйини сабаб Тошкент метроси иш вақти узайтирилади'ning rasmi

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасининг жаҳон чемпионати доирасида Португалияга қарши ўйини муносабати билан Тошкент метрополитени иш режимига ўзгартиш киритилади.

Маълум қилинишича, 24 июнь куни метро поездлари йўловчиларга тунги соат 01:00 гача хизмат кўрсатади.

Қайд этилишича, мазкур қарор футбол мухлисларининг ўйиндан сўнг уйларига қулай ва хавфсиз етиб боришини таъминлаш мақсадида қабул қилинган.

Шу тариқа, пойтахт метроси одатдагидан бир соат кўпроқ фаолият юритиб, йўловчиларга қўшимча қулайлик яратади.

    Бошқа янгиликлар