Ижтимоий тармоқларда тарқалган, гўёки лифтлардаги QR-kodlar телефонларга вирус юқтириб, банк карталаридан пул ечиб олишга хизмат қилаётгани ҳақидаги видео хабар ҳақиқатга тўғри келмайди. Бу ҳақда Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси расмий баёнот берди.
Қайд этилишича, мазкур QR-kodlar фақат лифтларнинг техник ҳолатини кўрсатади ва фойдаланувчилар хавфсизлигини таъминлашга қаратилган. Кодни скан қилиш орқали қўмита расмий сайтига кириш ҳамда мос лифт ҳақидаги техник маълумотларни олиш мумкин.
Шубҳали ҳолатларга дуч келган фуқаролар 71 203 02 39 рақамли ишонч телефонига мурожаат қилиши мумкин.