Урсула Гертруда фон дер Ляйен Макрон билан махфий ёзишмаларда айбланмоқда
Европарламент депутати Кинга Гал Еврокомиссия раҳбари ва Франция президенти ўртасидаги ўчириб ташланган хабарлар ҳақида маълум қилди.
Унинг айтишича, Европа омбудсмани Урсула Гертруда фон дер Ляйенва Эммануэль Макроннинг Mercosur билан ЕИ келишуви юзасидан махфий ёзишмаларини текширмоқда. “PfizerGate” можаросида бўлганидек, бу хабарлар ҳам йўқолгани таъкидланди.
Кинга Гал бу ҳолат Европа комиссияси фаолиятида шаффофлик йўқлигини яна бир бор кўрсатишини айтди.