АсосийДунё

Украина Россиядаги ҳарбий корхонага зарба берди

Ҳужум вақтида Украина томони тўртта ракета учирган, уларнинг эҳтимолий учиш масофаси 240 километрдан ортиқ бўлган.

'Украина Россиядаги ҳарбий корхонага зарба берди'ning rasmi

Украина Қуролли Кучлари Бош штаби маълумотига кўра, Брянск вилояти, Карачев туманида жойлашган “Электродетал” заводига ракета зарбаси берилди. Украина томони ушбу корхона ҳарбий эҳтиёжлар учун маҳсулот ишлаб чиқарганини таъкидлади. Бу ҳақда Zamon.uz хабар берди.

Гувоҳлар хабар беришича, ҳодиса жойида портлашлар содир бўлган ва ёнғин юзага келган. Ҳозирга қадар қурбонлар ёки жабрланганлар ҳақида расмий маълумотлар эълон қилинмаган.

Бош штаб маълумотида қайд этилишича, ҳужум вақтида Украина томони тўртта ракета учирган, уларнинг эҳтимолий учиш масофаси 240 километрдан ортиқ бўлган. Ҳужумда қайси турдаги ракеталар ишлатилгани ҳақида аниқлик киритилмади.

Ҳодисанинг сабаблари ва оқибатларини аниқлаш бўйича жойида текширув ишлари олиб борилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Энди Шенген зонага кириб-чиқишда паспортга муҳр босиш тўхтатилади'ning rasmi

    Дунё 29.09.2025 22:26

    Энди Шенген зонага кириб-чиқишда паспортга муҳр босиш тўхтатилади

    Барча маълумотлар, хусусан кириш-чиқиш саналари ҳам электрон тизимда сақланади.

    'Тожикистон болаларга ижтимоий тармоқларни тақиқламоқчи'ning rasmi

    Дунё 29.09.2025 20:38

    Тожикистон болаларга ижтимоий тармоқларни тақиқламоқчи

    Таклиф бўйича, 14 ёшгача бўлган болаларнинг ижтимоий тармоқларга кириши бутунлай тақиқланиши лозим.

    'Қирғизистонда “Коля Қирғиз” жиноий гуруҳи аъзолари қўлга олинди'ning rasmi

    Дунё 29.09.2025 19:50

    Қирғизистонда “Коля Қирғиз” жиноий гуруҳи аъзолари қўлга олинди

    Видеони ташкил қилиш ва тайёрлашда иштирок этганларнинг барчаси аниқланиб, тергов тадбирлари давом эттирилмоқда.

    'Ўзбекистон делегацияси БМТда Нетаняху нутқи пайтида залда бўлмаган — Исроил ОАВ'ning rasmi

    Дунё 29.09.2025 13:23

    Ўзбекистон делегацияси БМТда Нетаняху нутқи пайтида залда бўлмаган — Исроил ОАВ

    Айрим давлатлар Исроилнинг Ғазо секторида олиб бораётган ҳарбий амалиётларига норозилик сифатида зални тарк этган.

    'Исроил армияси Ғазодаги шифохонани ўққа тутди'ning rasmi

    Дунё 29.09.2025 12:55

    Исроил армияси Ғазодаги шифохонани ўққа тутди

    Артиллерия зарбасидан сўнг 90 дан ортиқ бемор ва тиббиёт ходими шифохона ичида қолиб кетган.