АсосийДунё

Трамп хорижий фильмларга 100 фоизлик бож таклиф қилди

Президентнинг айтишича, бу чоралар Голливуд киноиндустриясини ҳимоя қилишга қаратилган.

'Трамп хорижий фильмларга 100 фоизлик бож таклиф қилди'ning rasmi

АҚШ президенти Дональд Трамп хорижда суратга олинган барча фильмларга бож солишни таклиф қилди. Унга кўра, бу чоралар Голливуд киноиндустриясини ҳимоя қилишга қаратилган.

Трамп Truth Social’да хорижий фильмларга 100 фоизлик бож жорий этиш ниятини маълум қилди.

CNN хабарига кўра, қарорнинг қачон кучга кириши ҳозирча номаълум. Президент бу орқали Калифорниядаги кино ишлаб чиқаришга салбий таъсирни камайтиришни мақсад қилган.

Аммо мутахассислар ташаббусни танқид қилди. Уларнинг фикрича, бундай бож жорий этилса, ишлаб чиқариш жараёни тўхтаб қолиши мумкин.

Шунингдек, Трампнинг бу қарорни қонуний амалга ошириш ваколати йўқлиги ҳам эслатиб ўтилди.

    Бошқа янгиликлар