АсосийДунё

Толибон Афғонистонни интернетдан тўлиқ узди

“Ахлоқий қоидалар” ни жорий этиш баҳонасида Афғонистонда интернет бутунлай ўчирилди.

'Толибон Афғонистонни интернетдан тўлиқ узди'ning rasmi

“Ахлоқий қоидалар” ни жорий этиш баҳонасида Афғонистонда интернет бутунлай ўчирилди. Бу ҳақда NetBlocks назорат хизмати маълум қилди.

Афғонистонда интернет тармоқлари босқичма-босқич узилган. Кобул ва бошқа вилоятларда телефон алоқаси ҳам кескин ёмонлашган.

BBC манбаларига кўра, маҳаллий вақт билан соат 17:00 да Кобулдаги оптик толали интернет бутунлай ишдан чиққан. AFP агентлиги эса ўзининг Кобул бюроси билан, ҳатто мобил алоқа орқали ҳам боғланиш имкони йўқолганини маълум қилди.

Айни пайтда мамлакат бўйлаб мобил интернет, йўлдош телевидениеси ва ҳатто аэропорт фаолияти ҳам издан чиққан.

Толиблар бу чекловларни “ахлоқий ислоҳот” сифатида кўрсатмоқда, бироқ бу амалиёт маҳаллий тадбиркорлар ва фуқаролар томонидан қаттиқ танқид қилинмоқда.

Улар интернет йўқлиги иқтисодиётга жиддий зарба бўлишини таъкидлашмоқда.

Толибон ҳукумати интернет ўрнига “альтернатив каналлар” яратилишини ваъда қилган, аммо бу борада ҳеч қандай аниқ маълумот тақдим этмаган.

Маълумки, 2021 йилда ҳокимиятни эгаллаб олган толиблар сўнгги йилларда 12 ёшдан катта қизлар учун таълимни тақиқлаган, аёллар ёзган китобларни ўқишни ман этган ва инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги маълумотларни тарқатишни чеклаб келаётганди.

    Бошқа янгиликлар