Покистонда машинага жойлаштирилган бомба портлаши ортидан 10 киши ҳалок бўлди, 32 киши жароҳатланди.
Дастлабки маълумотларга кўра, автомобиллардан бири портловчи моддалар билан тўлдирилган.
Маҳаллий расмийлар воқеани теракт деб баҳоламоқда. Портлашдан сўнг хавфсизлик кучлари 4 нафар террорчини аниқлаб, уларни йўқ қилган.






