АсосийДунё

Трамп: Нобел мукофотини менга бермаслик — АҚШга ҳақорат

АҚШ президенти Нобел тинчлик мукофоти эълонидан аввал ўз номзодини илгари сурди.

'Трамп: Нобел мукофотини менга бермаслик — АҚШга ҳақорат'ning rasmi

Дональд Трампнинг айтишича, мукофот бошқа бировга топширилса, бу Америка учун ҳақорат бўлади.

У мукофотни шахсий эмас, балки мамлакат номидан олишни истаётганини билдирди. Трамп ўз фаолияти давомида етти урушга барҳам берганини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху ва Покистон ҳукумати ҳам Нобел қўмитасига Трамп номзодини қўллаб-қувватлаб мурожаат қилган эди.

    Бошқа янгиликлар