АсосийДунё

Непалда икки ёшли қизча маъбуда сифатида танланди

У кеча қизим эди, бугун эса маъбуда— Ананта Шакя.

'Непалда икки ёшли қизча маъбуда сифатида танланди'ning rasmi

Непалда ҳиндуийлар ва буддистлар томонидан сиғиниладиган янги тирик маъбуда — Кумари сифатида икки ёшли қизча танланди. Бу ҳақда CNN хабар берди.

Маълум қилинишича, қиз 30 сентябрь куни уйидан ибодатхонага олиб борилган. Воқеа мамлакатдаги энг муҳим ҳинду байрами — Дашан доирасида бўлиб ўтган.

Янги Кумари — Арятара Шакя 2 ёш-у 8 ойлик. У ўсмирлик ёшига етиб, оддий инсон сифатига қайтган аввалги Кумари — Тришна Шакянинг ўрнини эгаллаган.

Кумари анъанавий равишда Янгиарнинг Шакя сулоласига мансуб қизлар орасидан танланади. Улар ҳиндуизм устун бўлган Непалда буддистлар томонидан ҳам ҳурмат қилинади. Кумари бўлиш учун қизча 2 ёшдан 4 ёшгача бўлиши, териси, кўзлари, сочлари ва тишлари нуқсонсиз бўлиши лозим. Энг муҳими у қоронғиликдан қўрқмаслиги лозим. Кумари одатда қизил кийим кияди ва сочи тепага йиғилади.

Янги Кумари танланган бу ҳафта Дашаин байрамининг саккизинчи кунига тўғри келган. Бу — яхшиликнинг ёмонлик устидан ғалабаси тимсоли бўлган 15 кунлик байрам. Шу куни бутун мамлакат бўйлаб мактаблар ва идоралар ёпилади, одамлар оилавий давраларда байрамни нишонлайди.

Арятара Шакя шарафига Катманду кўчаларида тантанали юриш уюштирилмоқда. У маъбуда бўлиб яшайдиган ибодатхонага олиб борилган. Энди у бир неча йил давомида ана шу ибодатхонада яшайди.

Ҳиндулар орасида энг юксак ҳурмат белгиси сифатида зиёратчилар янги Кумарининг оёғига пешоналарини теккизади, унга гуллар ва пул ҳадъя қилади. Қизча 2 октябрь куни анъанага мувофиқ, зиёратчилар, жумладан, президентга ҳам дуо беради.

“У кеча қизим эди, бугун эса маъбуда”, деди қизчанинг отаси Ананта Шакя.

Унга кўра, қизининг маъбуда бўлиши ҳали туғилмасиданоқ маълум бўлган.

    Бошқа янгиликлар