Telegram асосчиси Павел Дуров 2018 йил баҳорида уни заҳарлашга уринишганини маълум қилди. Бу ҳақда у подкастер Лех Фридманга берган интервьюсида гапириб берди.
У ўлим билан юзма-юз келган, бироқ бу воқеани шу пайтгача ҳеч кимга ошкор қилмаган. 2018 йилда ўзининг уйи ёнида номаълум одамнинг нимадир ташлаб кетаётганини кўрган. Сўнг, Дуров ҳушидан кетиб, эртаси куни кўзини очган. Унинг эслашича, у қон томирлари ёрилиб кетган ҳолатда уйғонган, икки ҳафта давомида эса юра олмаган.
“Мен бу ҳақида аввал ҳеч қачон очиқламагаман. Чунки одамларни қўрқитишни истамадим”, — деган у.
Ўша пайтда Telegram TON (Тҳе Open Network) лойиҳасига сармоя йиғаётган, шунингдек, Россия каби бир нечта давлатлар мессенжерни блоклашга уринаётган эди. Шундан кейин, Москва бу уринишлардан 2020 йилда воз кечган.
Дуров ҳодиса қаерда содир бўлганини очиқламаган, аммо у 2017 йилда Дубайга кўчиб ўтгани, у ерда ижарада яшагани ҳақида маълумотлар бор.






