Нью-Йорк шаҳридаги Ла-Гуардиа аэропорти учиш-қўниш йўлагида кутилмаган ҳолат содир бўлди – икки самолёт бир-бирига тўқнаш келди.
АБC Неwс хабарига кўра, ҳодиса натижасида бир нафар йўловчи енгил жароҳат олган. Маълумотларга қараганда, авиалайнерлардан бирининг ўнг қаноти иккинчисининг олд қисмига урилган.
Икки ҳаво кемаси ҳам АҚШнинг йирик авиакомпанияси Делта Аир Линес паркига тегишли экани қайд этилмоқда.
Ҳозирда мутасаддилар воқеа сабабларини ўрганмоқда.