Володимир Зеленский Европа сиёсий ҳамжамияти йиғилишида Россия дронлари нафақат шарқий, балки ғарбий ва жанубий Европа учун ҳам хавф туғдириши мумкинлигини таъкидлади.
У тезкор ва самарали мудофаа кучлари тузилишини таклиф қилди ҳамда Украинада тўпланган тажрибани Дания билан баҳам кўришга тайёрлигини билдирди.