Истанбулда катта шов-шувга сабаб бўлган гиёҳвандлик суриштирувида 19 киши, жумладан Туркиянинг энг машҳур санъаткорлари ва ижтимоий тармоқларда машҳур шахслар сўроқ қилинмоқда.
Улар орасида қўшиқчи Ҳадисе, актриса Демет Эвгар, блогер Дилан Полат ва яна кўплаб таниқли номлар бор.
Расмийларга кўра, улардан қон намунаси олинмоқда, аммо ҳозирча ҳибсга олиш қарори йўқ.
Истанбулни ларзага келтирган бу ишда юлдузларнинг тақдири энди таҳлил натижаларига боғлиқ.