АсосийДунё

ҲАМАС Ғазодаги уруш тугаганини маълум қилди

Хўш, сўнгги тафсилотлар қандай?

'ҲАМАС Ғазодаги уруш тугаганини маълум қилди'ning rasmi

ҲАМАС музокаралар гуруҳи раҳбари Халил ал-Хайя урушнинг якунланганини ва доимий оташкесим ҳақидаги келишув кучга кирганини маълум қилди.

Reuters агентлиги хабар беришича, ал-Хайя телемурожаат орқали берган баёнотида ҲАМАС АҚШ ва воситачилардан урушнинг тугагани ҳақида кафолат олганини айтди.

“Биз бугун уруш тугаганини ва доимий оташкесим бошланганини эълон қиламиз. Келишувга кўра, Рафаҳ чегара ўтиш жойи ҳар икки томонлама очилади, шунингдек, Исроил барча фаластинлик аёллар ва болаларни озод қилади”, — дейди Халил ал-Хайя.

    Бошқа янгиликлар