АсосийДунё

Самарқандда ППХ инспектори хизмат машинасида ЙТҲ содир этди

Nexia-3 хизмат автомобили Damas’га урилиб, занжирли тўқнашувга сабаб бўлди. Ҳолат бўйича терговга қадар текширув бошланди.

'Самарқандда ППХ инспектори хизмат машинасида ЙТҲ содир этди'ning rasmi

9 октябрь куни соат 14:15 ларда Самарқанд шаҳри Буюк ипак йўли кўчасида патрул-пост хизмати инспектори бошқарувидаги Nexia-3 русумли хизмат автомобили Damas’нинг орқа қисмига бориб урилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ расмий маълумот берди.

Тўқнашув оқибатида зарба олган Damas олдинда турган яна бир Damas ва Lasetti автомобилларига бориб урилган. Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида ППХ инспектори ва Дамас ҳайдовчисига бирламчи тиббий ёрдам кўрсатилган, аҳволи енгил экани сабабли уйига жавоб берилган.

Мазкур ҳолат юзасидан ҳозирда Самарқанд шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бунга ўхшаш ҳолат яқинда Урганч шаҳрида ҳам кузатилган, у ерда ЙПХ ходими Cobalt автомобилининг олд ойнасини синдиргани акс этган видеоёзув ижтимоий тармоқларда муҳокамага сабаб бўлган эди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Путин Озарбайжон самолётининг ҳалокатида Россиянинг айбини тан олди'ning rasmi

    Дунё Бугун 11:55

    Путин Озарбайжон самолётининг ҳалокатида Россиянинг айбини тан олди

    Душанбедаги учрашувда Россия президенти 2024 йил декабрида юз берган фожиа учун жавобгарликни зиммасига олди.

    'Энди Жиззахдаги боғчаларда 30 дан ортиқ бола овқатдан заҳарланди'ning rasmi

    Дунё Бугун 11:17

    Энди Жиззахдаги боғчаларда 30 дан ортиқ бола овқатдан заҳарланди

    Аввалроқ, 4 тумандаги боғчада боллар оммавий заҳарланган эди.

    'Ҳиндистонда йўталга қарши сиропдан заҳарланиб ўн етти нафар бола вафот этди'ning rasmi

    Дунё Бугун 10:53

    Ҳиндистонда йўталга қарши сиропдан заҳарланиб ўн етти нафар бола вафот этди

    Ҳозирда мамлакатда ҳолат бўйича текширув ишлари олиб борилмоқда.

    'ҲАМАС Ғазодаги уруш тугаганини маълум қилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 07:53

    ҲАМАС Ғазодаги уруш тугаганини маълум қилди

    Хўш, сўнгги тафсилотлар қандай?

    'АҚШ президенти якшанба куни Яқин Шарққа келади - ОАВ'ning rasmi

    Дунё 09.10.2025 22:25

    АҚШ президенти якшанба куни Яқин Шарққа келади - ОАВ

    Трамп Исроил ва ҲАМАС ўртасида эришилган келишувларнинг бажарилишини шахсан кузатади.

    'Трамп тинчлик бўйича Нобел мукофотига номзод сифатида кўрсатилди'ning rasmi

    Дунё 09.10.2025 19:42

    Трамп тинчлик бўйича Нобел мукофотига номзод сифатида кўрсатилди

    Бунга унинг Арманистон ва Озарбайжон ўртасида тинчликка эришиш учун қўшган ҳиссаси сабаб қилиб кўрсатилган.