Ҳиндистоннинг Мадхья-Прадеш штатида Coldrif номли йўталга қарши сиропдан заҳарланиш натижасида 17 нафар бола вафот этди, дейилади The Times of India хабарида.
Хабарга кўра, сўнгги 43 кун ичида тахминан 20 нафар қурбон қайд этилган, улардан икки нафари гўдак; ҳозирда 11 нафар боланинг аҳволи жуда оғир.
Тиббий текширувлар натижасида сироп намуналарида заҳарли кимёвий modd — dietilenglikolаниқланган.
Нагпурдаги шифохона шифокори Ашиш Лоте таъкидича, намунадаги диэтиленгликол миқдори рухсат этилган 0,1 фоиз ўрнига 48,6 фоиз экан — яъни меъёрдан деярли 500 баравар кўпроқ.
Ўзбекистон Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази хабар беришича, Coldrif Ўзбекистонда рўйхатдан ўтмаган ва мамлакатда қўлланилмайди.
Маҳаллий ҳокимиятлар эса қолган дориларни аниқлаш ва олиб қўйиш мақсадида уйма‑уй текширувларни бошлаган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда ҳам Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган Док‑1 Макс сиропи сабабли олдинги йилларда оммавий заҳарланиш юз берган: 69 нафар бола вафот этгани, 18 нафари ногирон қолгани маълум қилинганди.
2024‑йил 26‑февралдаги суд ҳукми билан бир қатор судланувчиларга жазо белгилангани ва жабрланганларга моддий товон ундирилгани эълон қилинган эди.