АсосийЖамият

Андижонда ҳоким ўринбосари 15 минг доллар билан қўлга тушди

Замҳоким бу пул эвазига давлатга тегишли бўлган 60 сотих ерни фуқарога дўкон қуриш учун расмийлаштириб бериши керак бўлган.

'Андижонда ҳоким ўринбосари 15 минг доллар билан қўлга тушди'ning rasmi

ДХХ ахборот хизматининг маълум қилишича, Андижон вилояти Марҳамат тумани ҳокими ўринбосари мансаб мавқеидан фойдаланиб, туман ҳудудидан ўтган катта йўл бўйида 400 метр узунликдаги зовурни ёпиқ тизимга ўтказган ҳолда, бунинг ҳисобига юзага келадиган 60 сотих ер майдонида ҳар бири 30 кв/м бўлган жами 8 та савдо дўкони қуриш учун ер ажратиш ва тегишли ҳужжатларни юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали расмийлаштириб бериш эвазига фуқародан 15 минг АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 200 АҚШ доллари олади.

Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда ҳоким ўринбосари қолган 14800 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда ушбу мансабдор шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а,в” бандлари ва 28,211-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тошкентда ҳаракатланиб кетаётган Lacetti ёниб кетди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:05

    'Жиззахдаги боғчада заҳарланган болалардан 4 нафари шифокорлар назоратида'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:20

    Жиззахдаги боғчада заҳарланган болалардан 4 нафари шифокорлар назоратида

    Болалар омбудсмани Жиззахда болаларнинг заҳарланиши юзасидан ўрганиш ишларини олиб борди ва сўнгги маълумотларни тақдим этди.

    'Бугун Ўзбекистонда булутли об-ҳаво ҳукм суради'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:28

    Бугун Ўзбекистонда булутли об-ҳаво ҳукм суради

    Ҳарорат 27 даражагача кўтарилиши прогноз қилинди.

    'Сурхондарёда аҳолига кўмир тарқатиш чоғида тартибсизлик юзага келди'ning rasmi

    Жамият 10.10.2025 20:29

    Сурхондарёда аҳолига кўмир тарқатиш чоғида тартибсизлик юзага келди

    Бунга тумандаги маҳалла Телеграм гуруҳларига юборилган арзон нархларда тарқатилаётган кўмир ҳақидаги эълонлар сабаб бўлгани айтилган.

    '4 ёшли қизча юриб кетаётган машинадан тушиб қолди'ning rasmi

    Жамият 10.10.2025 19:51

    4 ёшли қизча юриб кетаётган машинадан тушиб қолди

    Воқеа Сергели тумани 10-сонли поликлиника биноси қаршисида содир бўлган.

    'Олий ўқув юртларида талабаларга стипендия бериш нега кечикяпти?'ning rasmi

    Жамият 10.10.2025 17:40

    Олий ўқув юртларида талабаларга стипендия бериш нега кечикяпти?

    Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги мазкур ҳолат юзасидан муносабат билдирди.