АсосийЖамият

Ўзбекистондаги пулли йўлларда тезлик 150 км/соатгача бўлади

Пулли йўлларни қуриб, фойдаланишга топшириш муддати 5-6 йил этиб белгиланган.

'Ўзбекистондаги пулли йўлларда тезлик 150 км/соатгача бўлади'ning rasmi

Ўзбекистонда қуриладиган пулли йўлларда тезлик 150 км/соатгача бўлади. Бу ҳақда Автомобиль йўллари қўмитаси ҳуқуқий маслаҳатчиси Ҳасан Умаров Қонунчилик палатасининг "Parlament FM' подкастида маълум қилди.

Ҳасан Умаров трассалардаги рухсат этилган максимал тезлик умумий фойдаланишдаги йўлларга қараганда юқори бўлишини таъкидлади.

"Умумий фойдаланишдаги бепул йўлларда рухсат этилган тезлик 90 км/соат бўлса, пулли йўлларда 150 км/соатгача ҳаракатланиш мумкин бўлади. [Автомобиль йўллари тўғрисидаги] қонун кучга киргач, йўл ҳаракати қоидаларига қўшимчалар киритилади", — деди қўмита вакили.

Унинг қўшимча қилишича, пулли йўллар сервис жиҳатдан юқори сервис хизматларини кўрсатиш имкониятини бериш керак.

"Пулли йўлни икки тарафдан ўралган бўлади, сервис хизмати юқори даражада бўлади, ҳар 50−100 километрда, масалан, тўхташ жойлари, ёқилғи шохобчалари, дам олиш жойлари бўлади", — деди Умаров.

Подкастда қатнашган депутат Фарҳод Зайниевнинг қайд этишича, пулли йўллар фақат мавжуд бепул йўлларга муқобил сифатида қурилади — яъни ҳайдовчида танлов бўлади.

Зайниев пулли йўллар ялпи ички маҳсулотга ижобий таъсири ҳақида гапирди.

"[Пулли йўллар] умумий ҳисобда ялпи ички маҳсулотимизга ҳам таъсир қилади. Энди ҳисоб-китоблар бўйича шу йўллар жорий қилинса, камида 2−3 фоиз ўша ялпи ички маҳсулотга таъсир қилиши кутиляпти", — деди депутат.

Шунингдек, тез ёрдам, ички ишлар ва фавқулодда хизмат машиналари пулли йўлдан бепул фойдаланади. Белгиланган тезликни оширганлик учун оддий йўллардаги каби жарималар қўлланилади.

Бундан ташқари, пулли йўлларда енгил ва юк автомобиллари учун алоҳида йўлаклар ажратилиши мумкин. Бу юк машиналарини қувиб ўтиш ҳолатларининг олдини олиш орқали йўл ҳаракати хавфсизлигини ошириш имконини беради.

Ҳасан Умаровнинг таъкидлашича, умумий фойдаланишдаги йўлларда тирбандликлар асосан чорраҳалар туфайли юзага келади, пулли йўллар эса узлуксиз ҳаракатни таъминлайди. Бошқа йўллар билан кесишувлар турли даражаларда — йўл ўтказгичлар ва кўприклар қурилиши ҳисобига ташкил этилади.

Автомобиль йўллари қўмитаси вакилининг аниқлик киритишича, ҳукумат методикасида табақалаштирилган тарифлар назарда тутилган — ҳам трасса бўйлаб тўлиқ юриш учун, ҳам босиб ўтилган ҳар бир километр учун. Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатни автомобиль йўллари тўғрисидаги қонуннинг янги таҳрири кучга киргандан сўнг тасдиқлайди.

"Агар сиз 100−200 км масофага [оддий йўллар бўйлаб] юрсангиз, йўлда кўплаб радарларга дуч келасиз. Тезликни оширишнинг ҳар бир ҳолати учун 200 минг сўм (жариманинг 50 фоизи — таҳр.) тўлашга тўғри келади. Худди шу 200 км масофани пулли йўлдан босиб ўтиш эса, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 100 минг сўмга тушади", — деди Ҳасан Умаров.

Унинг сўзларига кўра, пулли йўллар фуқароларга тезлик чекловини бузиш ҳақида ўйламасдан, манзилга тезроқ етиб олиш имконини беради. Натижада умумфойдаланишдаги йўллардаги тирбандлик ҳам камаяди, дея қўшимча қилди у.

Ҳасан Умаровнинг маълум қилишича, Тошкент-Самарқанд, Тошкент-Андижон пулли йўлларини қуриб фойдаланишга топшириш муддати 5 йилдан 6 йилгача белгиланган. "6 йилдан кейин бу йўлдан фойдаланиш мумкин бўлади", — деди у.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тошкентда 17 ёшли йигит ЙТҲ содир этиб, синфдошининг ўлимига сабаб бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:19

    Тошкентда 17 ёшли йигит ЙТҲ содир этиб, синфдошининг ўлимига сабаб бўлди

    Йигит акасининг машинасини рухсатсиз олиб чиқиб, "авария"га учраган.

    'Бугун қатор ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғади'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:35

    Бугун қатор ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғади

    12 октябрь кунги об-ҳаво маълумотлари эълон қилинди.

    'Ўзбекистонда 8 йилдан бери фаолият юритиб келаётган наркотармоқ фош этилди'ning rasmi

    Жамият 11.10.2025 22:20

    Ўзбекистонда 8 йилдан бери фаолият юритиб келаётган наркотармоқ фош этилди

    "Deadpool" номли Марказий Осиёдаги йирик Телеграм наркодўконининг тарқатувчилари қўлга олинди.

    'Бўстон туманида 1,17 млрд сўмлик маҳсулотдан тушган нақд пулларни касса орқали расмийлаштирмаган тадбиркор қўлга тушди'ning rasmi

    Жамият 11.10.2025 20:20

    'Фарғонада 2,9 млрд ўсмлик табиий газни ноқонуний ишлатган "заправка" фош бўлди'ning rasmi

    Жамият 11.10.2025 19:04

    Фарғонада 2,9 млрд ўсмлик табиий газни ноқонуний ишлатган "заправка" фош бўлди

    Фарғона вилоятида жойлашган метан "заправка"да газ ҳисоблаш ускунасига ноқонуний аралашув анэқланди.

    'Россияда қаровсиз қолган 6 нафар вояга етмаган бола Ўзбекистонга қайтарилди'ning rasmi

    Жамият 11.10.2025 17:28

    Россияда қаровсиз қолган 6 нафар вояга етмаган бола Ўзбекистонга қайтарилди

    Болалардан бири 3 йилдан бери онасидан айро тарзда отаси билан яшаб келган.