АсосийЖамият

Ўзбекистоннинг биринчи мудофаа вазири Рустам Аҳмедов вафот этди

Рустам Аҳмедов 40 йилдан ошиқ вақт давомида Қуролли Кучлар тизимида ишлаган.

'Ўзбекистоннинг биринчи мудофаа вазири Рустам Аҳмедов вафот этди'ning rasmi

Ўзбекистоннинг биринчи мудофаа вазири, истеъфодаги генерал-полковник Рустам Ўрмонович Аҳмедов ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди. 

Рустам Ўрмонович 1943 йил 10 ноябрда Фарғона вилоятининг Боғдод туманида туғилган. Генерал-полковник 40 йилдан ошиқ вақт давомида Қуролли Кучлар тизимида ишлаган.

У 1966 йилдан 1972 йилгача Болтиқбўйи қўшинлари ҳарбий округи 11-армия танк полки танк взводи командири лавозимидан Шимолий қўшинлар танкчилар баталёни командирининг сиёсий бўлим бўйича ўринбосари лавозимларида хизмат қилган.

1972 йилдан 1986 йилгача Тошкент олий танк қўмондонлик, Самарқанд олий ҳарбий автомобил қўмондонлик-муҳандислик билим юртларида курсантлар баталёнида командирнинг тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари ҳамда баталён командири лавозимларида хизмат қилган.

1986 йилдан 1991 йилгача Тошкент вилояти фуқаролик мудофааси командирининг ўринбосари – штаб бошлиғи бўлиб ишлаган.

Марҳум 1991 йилдан 1992 йилгача бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон мудофаа ишлари бўйича вазири, Ўзбекистон Миллий гвардия қўмондони, 1992 йилдан 1997 йилгача эса Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири лавозимида фаолият юритган.

Рустам Аҳмедов бир қатор медаллар, II даражали “Шон-шараф” ва “Дўстлик” орденлари билан тақдирланган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Келин уйини сотиб юборган куёв 9 йилга қамалди'ning rasmi

    Жамият Бугун 21:09

    Келин уйини сотиб юборган куёв 9 йилга қамалди

    Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман суди Шаҳзод Рисматовга ҳукм ўқиди.

    'Тошкент ҳавоси нимадан ифлослангани бўйича изоҳ берилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 19:31

    Тошкент ҳавоси нимадан ифлослангани бўйича изоҳ берилди

    “Ўзгидромет” ҳолат бўйича амалга оширилаётган мониторинг натижаларини эълон қилди.

    'Долларнинг расмий курси кўтарилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:27

    Долларнинг расмий курси кўтарилди

    Марказий банк 24 ноябрь куни учун белгиланган янги валюта курсларини эълон қилинди.

    'Тошкентнинг ифлосланган ҳавосини тозалаш бошланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:41

    Тошкентнинг ифлосланган ҳавосини тозалаш бошланди

    Ҳаводаги PM2.5 ва PM10 миқдори ошган шароитда йўлларни намлаш шаҳардаги иккиламчи чангланишни қисқа вақтда камайтирувчи энг тезкор чоралардан бири ҳисобланади.

    'Ўзбекистонда туризм учун янги имтиёз ва субсидиялар жорий этилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:18

    Ўзбекистонда туризм учун янги имтиёз ва субсидиялар жорий этилди

    Туристлар оқимини кўпайтириш, хизматлар сифатини ошириш ва инвестицияларни рағбатлантиришни кўзда тутади.