АсосийДунё

Туркия Сурияга ҳарбий техника юборишни режалаштирмоқда

Ҳукумат Сурияга зирҳли машина, дрон, артиллерия қуроллари, ракета ва ҳаво мудофаа тизимларини юборади.

'Туркия Сурияга ҳарбий техника юборишни режалаштирмоқда'ning rasmi

Туркия яқин ҳафталарда Сурияга ҳарбий техника — зирҳли машина, дрон, артиллерия қуроллари, ракета ва ҳаво мудофаа тизимларини юборишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда турк расмийларига таяниб, Bloomberg хабар берди.

Маълум қилинишича, техника Суриянинг шимолий ҳудудларига жойлаштирилади, бу орқали Исроил билан юзага келиши мумкин бўлган эҳтимолий зиддиятлардан қочиш кўзда тутилган. Режанинг яна бир муҳим жиҳати — Суриянинг бутун чегараси бўйлаб фаолият юритаётган курд жангариларига қарши курашиш имкониятини кенгайтиришдир.

Туркия бу борада Сурия билан 30 йилдан ошиқ вақт аввал имзоланган хавфсизлик келишувини янгилашни муҳокама қилмоқда. Амалдаги битим Туркияга чегарадан 5 километр ичкаригача ҳарбий ҳаракатлар ўтказишга рухсат беради, янги таклиф эса бу масофани 30 километргача кенгайтиришни назарда тутади.

Туркиянинг бу ёрдами Суриянинг янги раҳбари, собиқ “Ал-Қоида” аъзоси бўлган Аҳмад аш-Шараъани қўллаб-қувватлашга қаратилган. У 2024 йили Башар Асад ҳокимиятдан ағдарилгач, мамлакатни бирлаштириш учун ҳаракат бошлаганди. Туркия Шараъа орқали Суриянинг янги қуролли кучларини қайта тиклаш ва курдларнинг автономия ҳақидаги талабларига қарши туришни мақсад қилган.

Шунингдек, Анқара АҚШ қўллаб-қувватлаётган Сурия демократик кучлари (S)нинг нефть ва газдан тушган даромадлари Курдистон Ишчилар Партияси (ПКК)га етиб бораётганидан хавотирда. ПКК Туркияда 40 йилдан буён мустақиллик учун курашиб келаётган ва террорчи ташкилот сифатида тан олинган гуруҳдир.

Март ойида S ва аш-Шараъа ўртасида тузилган битимга кўра, гуруҳ Суриянинг миллий армиясига қўшилиши керак эди, аммо бу ҳамон амалга ошмаган. Бу эса Дамашқ ва S ўртасида ҳали ҳам зиддиятлар мавжудлигини кўрсатмоқда. Шу ҳафта Associated Press нашри СДФънинг юқори мартабали қўмондони билан суҳбатда бўлган ва у битим бўйича олдинга силжишлар борлигини айтган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Маст аёл участка нозирига пичоқ санчди'ning rasmi

    Дунё Бугун 22:33

    Маст аёл участка нозирига пичоқ санчди

    Жабрланувчи уйлардан бирида содир бўлган оилавий чақирув сабаб келган.

    'Россия армиясида жанг қилган бухоролик йигит Украинага таслим бўлди'ning rasmi

    Дунё Бугун 21:59

    Россия армиясида жанг қилган бухоролик йигит Украинага таслим бўлди

    31 ёшли Ўзбекистон фуқароси Украина фронтига етиб борган заҳоти таслим бўлган.

    'АҚШнинг собиқ миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Болтон жиноий жавобгарликка тортилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 19:30

    'Россия ва АҚШ Президентлари қачон учрашади?'ning rasmi

    Дунё Бугун 17:54

    Россия ва АҚШ Президентлари қачон учрашади?

    Бу масалани Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ва АҚШ Давлат котиби Марко Рубио муҳокама қилади— Песков.

    'Ҳиндистон ҳукумати йўтал сиропидан вафот этган болалар сабаб дори ишлаб чиқарувчиларга талаб қўйди'ning rasmi

    Дунё Бугун 17:39

    Ҳиндистон ҳукумати йўтал сиропидан вафот этган болалар сабаб дори ишлаб чиқарувчиларга талаб қўйди

    2025 йил охиригача заводларни халқаро стандартларга мос равишда модернизация қилиш топширилди.

    '17 ёшли қизни зўрлаб, ўлдирган шахс содир этган жиноятини тан олди'ning rasmi

    Дунё Бугун 14:42

    17 ёшли қизни зўрлаб, ўлдирган шахс содир этган жиноятини тан олди

    Гумонланувчи 17 ёшли Ойсулувга нисбатан зўрлаш ва қотиллик содир этганини тасдиқлади.