АсосийЖамият

Тошкентда автобус, Cobalt ва BYD тўқнашди

ЙТҲга автобус оралиқ масофани сақламасдан ҳаракатлангани сабаб бўлган.

'Тошкентда автобус, Cobalt ва BYD тўқнашди'ning rasmi

Тошкент шаҳар Юнусобод туманида йўловчи автобуси Cобалт билан тўқнашди. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” xабар берди. 

Маълумотга кўра, 26-сонли йўналиш автобусини бошқарган Ш.О. йўлнинг қатнов қисмига сув сепилганини инобатга олмаган ва оралиқ масофани сақламаган. Оқибатда автобус олдинда ҳаракатланиб кетаётган Cобалтнинг орқа қисмига урилган.

Тўқнашув оқибатида Cобалт ҳам олдинда ҳаракатланаётган BYD автомобилига урилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса сабаб тан жароҳати олганлар йўқ, бироқ енгил автомобиллар ва автобус техник шикастланган. Мазкур йўл-транспорт ҳодисаси Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан белгиланган тартибда расмийлаштирилган.

    Бошқа янгиликлар