ДХХ ахборот хизматининг берган хабарига кўра, Сурхондарё вилоятида кузатилган ҳолатда эса Жарқўрғон туман Мажбурий ижро бўлими бошлиғининг ўринбосари ва давлат ижрочиси ўз хизмат мавқеиларидан фойдаланган ҳолда, бўлим иш юритувида бўлган ижро иши доирасида 1993 й.т. фуқарога нисбатан хорижга чиқишга қўйилган таъқиқни бекор қилиб бериш учун 600 АҚШ доллари ҳамда пахта ва ғалла етиштиришга ихтисослашган фермер хўжаликка нисбатан юритилган ижро иши доирасида хўжаликнинг ер майдонларини аукцион савдоларга чиқармаслик эвазига 10 млн сўм олган вақтларида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ашёвий даллиллар билан ушланди.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.