АсосийДунё

Ғарб ОАВ Трамп-Зеленский музокалари ҳақида нималар ёзмоқда?

Президентларнинг учрашуви Ғарб матбуотида қизғин муҳокама бўлди. Кўпчиликни Россия президенти Путин қандай қилиб Трампни қарорларини қайта кўриб чиқишга яна бир бор мажбурлагани қизиқтирмоқда.

'Ғарб ОАВ Трамп-Зеленский музокалари ҳақида нималар ёзмоқда?'ning rasmi

Ахиос манбаларига кўра, икки президентнинг Оқ уйда учрашуви “қийин” бўлган. Ҳеч ким овозини кўтармаган бўлса-да, Трамп "қаттиқ" эди ва суҳбат баъзида "бироз ҳиссиётли" эди. У Украина президенти Владимир Зеленскийга АҚШ ҳеч бўлмаганда ҳозирча Киевга “Томагавк” қанотли ракеталарини бермаслиги ҳақида маълум қилди. Ҳафта бошида бўлса ҳам, у имкониятни кўриб чиқишга tayyor edi.

Германиянинг Дер Спиегел журнали кечаги учрашувни "АҚШ президенти эътиборини қозониш ва илтифотини қозониш учун қилинган навбатдаги ҳаракат" деб атайди.

Мақола муаллифига кўра, учрашув бошида Зеленский дўстона оҳангда бўлиб, деярли ҳар бир жумлага “раҳмат” сўзларини киритган, бироқ “бу ёқимлиликлар Трамп ўрганиб қолган даражада эмас эди”.

"Эҳтимол, бу унинг инглиз тилини билиш даражасидир. Ёки унда мақташ қобилияти йўқлиги учундир. Бошқа дунё етакчилари Трампга хушомад қилишда табиий бўлиб туюлса-да, украиналик ҳар бир мақтовни ўзидан чиқариб юбориши керакдек кўринади", дейилади мақолада.

    Бошқа янгиликлар