Дональд Трампга кўра, Россия ва Украина ўртасидаги урушни тўхтатиш учун Донбасс минтақаси "бўлиниши" лозим. Унинг фикрича, ҳозирги фронт чизиғи бўйича ҳар икки тараф тўхташи ва музокаралар олиб бориши керак.
“Минтақанинг 78 фоизи аллақачон Россия қўлида, вазиятни шундайлигича қолдириш керак”, — деди Трамп Air Force One бортидаги суҳбатда.
Шунингдек, у The Financial Times’нинг Зеленскийни Донбассни тўлиқ Россияга беришга чақиргани ҳақидаги хабарини рад этди. «Мен бундай демаганман», — деди у.
Трамп, шунингдек, Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди Россия нефтини харид қилишни қисқартиришга ваъда берганини, акс ҳолда АҚШ божлари орқали босим ўтказишини қўшимча қилди.