АсосийДунё

102 қаватли осмонўпар бино нурай бошлади

Бинонинг ташқи фасадида кўплаб ёриқлар ва бўшлиқлар пайдо бўлган, ичкарида эса вақти-вақти билан лифтлар бузилиб, сув сизиб чиқмоқда.

'102 қаватли осмонўпар бино нурай бошлади'ning rasmi

Nyu York марказида 2015 йилда қурилган 102 қаватли осмонўпар бино нурай бошлади. Бу ҳақда “Zamon.uz” нашри хабар берди.

Бунга сабаб қурувчи Гарри Маклоу талаб қилган фасаднинг оқ ранги бўлиши мумкин. Бетон аралашмасининг ўзгартирилган таркиби бинонинг мустаҳкамлигини заифлаштиргани эҳтимоли бор. Бу борадаги хавотирлар қурилиш бошланишидан олдин ҳам билдирилган.

Қурилиш муҳандиси Стив Бонжорнонинг таъкидлашича, шикастланишлар дастлаб кўзда тутилмаган ортиқча ўғирликдан далолат беради. “Тўққиз хонали сумма”га тушиши мумкин бўлган таъмирлашсиз бино яшаш учун яроқсиз ёки пиёдалар учун хавфли бўлиб қолиши мумкин.

Бинода яшовчилар 2017 йилдаёқ сув сизиб чиқиши, чиқиндилар қувури орқали келадиган кучли шовқин, паст энергия самарадорлиги ва бошқа муаммолар ҳақида шикоят қила бошлаган. 2021 йилда улар биринчи суд даъвосини топширган, кейинчалик эса 165 миллион долларлик компенсация талаб қилган.

Бино баландлиги 425,5 метр бўлиб, у Park Avenue, 432 манзилида жойлашган. Бу осмонўпар бино Манхеттендаги энг таниқли “қалам шаклидаги” бинолардан бирига айланган. CNN маълумотларига кўра, бу ерда хонадон сотиб олганлар орасида қўшиқчи Женнифер Лопес ва хитойлик бизнесмен Е Тсзянмин ҳам бор.

    Бошқа янгиликлар