АсосийЖамият

Ўзбекистонга II–III асрларга оид ўғирланган артефактлар қайтарилди

Ўғирланган маданий бойликлар Тошкентдаги Ислом цивилизацияси марказида намойиш этилади.

'Ўзбекистонга II–III асрларга оид ўғирланган артефактлар қайтарилди'ning rasmi

Уларнинг республикага қайтарилиши Европа мамлакатларида ўтказилган кенг қамровли тергов натижасида амалга оширилди.

II–III асрларга мансуб, Марказий Осиё ҳудудидан ноқонуний олиб чиқилган маданий қадриятлар Ўзбекистонга қайтарилди, деб хабар қилади “Дунё” ахборот агентлиги.

Маълум қилинишича, Буюк Британия пойтахти полициясининг санъат ва антиквариат соҳасидаги жиноятларга қарши кураш бўлими томонидан аниқланган артефактлар Ўзбекистон элчихонасига топширилган. Улар кейинчалик ватанга олиб келиниб, Тошкентда янги очилган Ислом цивилизацияси маркази экспозициясига қўйилади.

Лондон полицияси детективи Софи Хейзнинг таъкидлашича, топилган артефактлар нафақат Ўзбекистон, балки бутун инсоният меросига тегишлидир. Тергов миллий ва халқаро экспертлар, шунингдек, ЕХҲТ ҳамда WOSCU ташкилоти кўмагида олиб борилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Навоийдаги даҳшатли ЙТҲ содир бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:51

    Навоийдаги даҳшатли ЙТҲ содир бўлди

    Навоий вилояти Конимех туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида икки киши ҳаётдан кўз юмди.

    'Ўзбекистонда экспорт камайди, импорт эса ошди'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:41

    Ўзбекистонда экспорт камайди, импорт эса ошди

    Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси эълон қилган ҳисоботда келтирилган.

    'Ўзбекистонда 12 баллдан ошган ҳайдовчи аниқланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:38

    Ўзбекистонда 12 баллдан ошган ҳайдовчи аниқланди

    Ўзбекистонда ҳайдовчи 12,5 жарима балли тўплаган ва унинг иши судга оширилган.

    'Олис ҳудудларда хусусий клиникаларга 200 млн долларлик кредит ажратилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:06

    Олис ҳудудларда хусусий клиникаларга 200 млн долларлик кредит ажратилади

    Маълум қилинишича, ҳар бир ташаббускорга 10 йилгача муддатга 10 млн долларгача кредит бериш кўзда тутилган.

    'АҚШдан 26 нафар ўзбекистонлик депортация қилинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:03

    АҚШдан 26 нафар ўзбекистонлик депортация қилинди

    1 май куни миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликлар чартер рейс билан Тошкентга қайтарилди.

    'Перу фуқаролари урушга жалб этилиши бўйича тергов'ning rasmi

    Жамият Бугун 03:36

    Перу фуқаролари урушга жалб этилиши бўйича тергов

    Перу фуқаролари Россия орқали Украинада жанг қилиш учун жалб этилган.