АсосийЖамият

Навоийдаги даҳшатли ЙТҲ содир бўлди

Навоий вилояти Конимех туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида икки киши ҳаётдан кўз юмди.

'Навоийдаги даҳшатли ЙТҲ содир бўлди'ning rasmi

Бугун, 2 май куни Навоий вилояти Конимех тумани ҳудудида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлиб, унда икки нафар фуқаро вафот этди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси маълум қилди.

Хабарга кўра, соат 07:20 атрофида А-379 “Навоий–Учқудуқ” йўналишидаги автомобиль йўлининг 142–143 километрлари оралиғида Nexia-3 автомобили ҳайдовчиси Н.Ж. тезликни ошириб ҳаракатланган. У хавфли бурилишда рулни бошқара олмай қолиб, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган.

Натижада у SKANIA 114L юк автомобили билан тўқнашган. Юк машинаси М.А. томонидан бошқарилаётган бўлган.

ЙТҲ оқибатида Nexia-3 ҳайдовчиси ва унинг йўловчиси оғир жароҳатлар олиб, воқеа жойида ҳалок бўлган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистонга II–III асрларга оид ўғирланган артефактлар қайтарилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:29

    Ўзбекистонга II–III асрларга оид ўғирланган артефактлар қайтарилди

    Ўғирланган маданий бойликлар Тошкентдаги Ислом цивилизацияси марказида намойиш этилади.

    'Ўзбекистонда экспорт камайди, импорт эса ошди'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:41

    Ўзбекистонда экспорт камайди, импорт эса ошди

    Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси эълон қилган ҳисоботда келтирилган.

    'Ўзбекистонда 12 баллдан ошган ҳайдовчи аниқланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:38

    Ўзбекистонда 12 баллдан ошган ҳайдовчи аниқланди

    Ўзбекистонда ҳайдовчи 12,5 жарима балли тўплаган ва унинг иши судга оширилган.

    'Олис ҳудудларда хусусий клиникаларга 200 млн долларлик кредит ажратилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:06

    Олис ҳудудларда хусусий клиникаларга 200 млн долларлик кредит ажратилади

    Маълум қилинишича, ҳар бир ташаббускорга 10 йилгача муддатга 10 млн долларгача кредит бериш кўзда тутилган.

    'АҚШдан 26 нафар ўзбекистонлик депортация қилинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:03

    АҚШдан 26 нафар ўзбекистонлик депортация қилинди

    1 май куни миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликлар чартер рейс билан Тошкентга қайтарилди.

    'Перу фуқаролари урушга жалб этилиши бўйича тергов'ning rasmi

    Жамият Бугун 03:36

    Перу фуқаролари урушга жалб этилиши бўйича тергов

    Перу фуқаролари Россия орқали Украинада жанг қилиш учун жалб этилган.