АсосийЖамият

Ўзбекистонда қуриладиган турар жой мажмуалари номи фақат ўзбек тилида бўлади

Қарорга кўра, 2026 йил 1 январдан турар жой номлари давлат тилида бўлади ҳамда давлат тили қоида ва талабларига риоя этган ҳолда ёзилади.

'Ўзбекистонда қуриладиган турар жой мажмуалари номи фақат ўзбек тилида бўлади'ning rasmi

Ўзбекистонда келаси йилдан бошлаб қуриладиган турар жой объектлари номи фақат давлат тилида ёзилади. Ҳукуматнинг 22 октябрдаги қарори билан қурилиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Қарорга кўра, 2026 йил 1 январдан турар жой мажмуаларини қуришда объект номи давлат тилида бўлади ҳамда давлат тили қоида ва талабларига риоя этган ҳолда ёзилиши лозим.

Қурилиш объектлари лойиҳалари акс этган бино паспорти, пешлавҳаси, қурилиш майдонлари атрофидаги вақтинча девор ва тўсиқлардаги барча ёзувлар, жумладан, реклама ва эълонлар матнлари давлат тилида ёзилади.

Объектларда қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун рухсатнома олишда ҳамда улардан фойдаланишга рухсатнома беришда муаллифлик, техник ва ички назоратни амалга ошириш билан боғлиқ ҳужжатлар Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияларига тақдим этилади.

Тегишли вазирлик ва агентликлар билан бирга бир ой муддатда “Э-ХСУД” ахборот тизимини, шунингдек, экология соҳасида рухсатномалар бериш электрон тизимини Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг “Кадастр ва рўйхатдан ўтказиш интеграциялашган ахборот тизими” ҳамда “Шаффоф қурилиш” ахборот тизими билан интеграция қилади.

Ушбу қарор расман эълон қилинган кундан бошлаб 3 ойдан сўнг кучга киради.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Telegram'да аёллар номидан аккаунт очиб фирибгарлик қилган эркак ушланди'ning rasmi

    Жамият 23.10.2025 21:55

    Telegram'да аёллар номидан аккаунт очиб фирибгарлик қилган эркак ушланди

    Фирибгар iPhone телефонларини арзон нархларда сотишини айтиб, фуқаролардан олдиндан пул олган.

    'Энди йўлдош алоқа тармоқ операторлари 5 йиллик солиқ имтиёзларига эга бўлади'ning rasmi

    Жамият 23.10.2025 19:04

    Энди йўлдош алоқа тармоқ операторлари 5 йиллик солиқ имтиёзларига эга бўлади

    Қарорга кўра, улар ҚҚС, мол-мулк, ер ҳамда фойда солиғидан озод қилинади.

    'Метрода йигитларга пранк қилган блогер қиз иши судга оширилди'ning rasmi

    Жамият 23.10.2025 18:28

    Метрода йигитларга пранк қилган блогер қиз иши судга оширилди

    Қиз аввал ҳам шунга ўхшаш хатти-ҳаракатлар содир этган, шундан сўнг у билан профилактик суҳбат ўтказилганига қарамай , ҳолатдан тўғри хулоса чиқармаган.

    'Олмалиқда шогирдларини калтаклаган мураббий иши ИИБга топширилди'ning rasmi

    Жамият 23.10.2025 15:20

    Олмалиқда шогирдларини калтаклаган мураббий иши ИИБга топширилди

    Олмалиқ шаҳридаги нодавлат спорт клубида мураббий томонидан вояга етмаган икки шогирдига нисбатан жисмоний куч ишлатилгани акс этган видео ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.

    'Ўзбекистон аҳолиси 38 миллиондан ошди'ning rasmi

    Жамият 23.10.2025 11:45

    Ўзбекистон аҳолиси 38 миллиондан ошди

    1 октябрь ҳолатида Ўзбекистон Республикаси аҳолиси 38 миллион 69,1 минг нафарни ташкил этди.

    'Ўзбекистонда Ҳаж ва Умра зиёратларига онлайн навбатга ёзилиш имкони яратилди'ning rasmi

    Жамият 23.10.2025 11:42