Зеленский Украина Россия билан ўт очишни тўхтатиш музокараларига тайёрлигини айтди. Бу ҳақда “Zamon.uz” нашри хабар берди.
Маълум қилинишича, Украина Россия билан ўт очишни тўхтатиш юзасидан барча мумкин бўлган музокараларга очиқ. Бу ҳақда Украина президенти Владимир Зеленский Брюсселда бўлиб ўтган Европа кенгаши йиғилиши арафасида маълум қилди.
Давлат раҳбари Европа Кенгаши президенти Антонио Коста билан учрашув олдидан журналистларга берган баёнотида, Европа Иттифоқи томонидан Россияга қарши санкцияларнинг 19-пакети қабул қилинганини олқишлади.
Антонио Коста ўз навбатида, Брюсселдаги учрашувнинг асосий мавзуларидан бири яқин икки йил давомида Украинага кўрсатиладиган молиявий ёрдам масаласи эканини таъкидлади.
“Агар Россия бизни чарчаган деб ўйласа, у янглишади. Биз Украинани қўллаб-қувватлашда давом этамиз. Бугун 2026–2027 йилларга мўлжалланган молиявий ёрдамни муҳокама қиламиз,” — деди Коста.