АсосийДунё

Месси "Интер Маями" билан шартномасини узайтирди

Энди у камида 2028 йил охиригача катта футболда қолади.

'Месси "Интер Маями" билан шартномасини узайтирди'ning rasmi

"Интер Маями" расмий сайтида 38 ёшли ҳужумчи Лионел Месси билан шартнома 2028 йилга қадар узайтирилгани маълум қилинди.

"Мен бу ерда қолиб, ушбу лойиҳа устида ишлашда давом этаётганимдан жуда хурсандман. Бу лойиҳа – "Маями Фридом Парк" стадионида ўйнаш нафақат орзум, балки ажойиб реалликка ҳам айланди. Маямига келганимдан бери жуда бахтиёрман, шунинг учун бу ерда ўйнашда давом этишимдан чин дилдан хурсандман", – деган Месси.

 

Месси "Интер Маями" сафида 2023 йил ёзидан буён тўп суриб келмоқда. Бу вақт ичида ҳужумчи барча мусобақалар доирасида 82 та ўйинда майдонга тушиб, 71 та гол ва 37 та голли узатмага муаллифлик қилган. Transfermarkt порталида келтирилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор нархи 18 млн еврони ташкил этади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Украина Россия билан ўт очишни тўхтатиш музокараларига тайёр—Зеленский'ning rasmi

    Дунё 23.10.2025 20:52

    Украина Россия билан ўт очишни тўхтатиш музокараларига тайёр—Зеленский

    Президент Брюсселда Европа Кенгаши йиғилиши олдидан тинчлик музокараларига тайёрлик ҳақида гапирди.

    'Марказий Осиё банклари ЕИнинг “қора рўйхати”га тушдими?'ning rasmi

    Дунё 23.10.2025 18:40

    Марказий Осиё банклари ЕИнинг “қора рўйхати”га тушдими?

    Бу ҳақда Европа Иттифоқи журналида эълон қилинди.

    'Ҳиндистон Россиядан нефть импортини кескин камайтирмоқчи'ning rasmi

    Дунё 23.10.2025 18:11

    Ҳиндистон Россиядан нефть импортини кескин камайтирмоқчи

    Қарор АҚШнинг “Роснефт” ва “Лукойл”га қарши янги санкциялари билан боғлиқ.

    'Қозоғистон ғарбига келиб чиқиши номаълум бўлган дрон қулади'ning rasmi

    Дунё 23.10.2025 17:54

    Қозоғистон ғарбига келиб чиқиши номаълум бўлган дрон қулади

    Дрон парчалари орасида украин тилидаги ёзув бўлган қисм топилган.

    'АҚШ “Роснефт” ва “Лукойл” компанияларига қарши санкция жорий қилди'ning rasmi

    Дунё 23.10.2025 08:26

    АҚШ “Роснефт” ва “Лукойл” компанияларига қарши санкция жорий қилди

    Бу Трамп маъмуриятининг Россияга нисбатан илк йирик санкцияси бўлди.

    'Европа Иттифоқи Россияга қарши 19-санкциялар пакетини тасдиқлади'ning rasmi

    Дунё 23.10.2025 08:16

    Европа Иттифоқи Россияга қарши 19-санкциялар пакетини тасдиқлади

    Янги пакет Россия газига, дипломатларига ва “соя флоти” кемаларига қарши чораларни ўз ичига олади.