АсосийДунё

Ташқи ишлар вазирлиги мигрантларни сохта ҳужжатлар бўйича огоҳлантирди

Консуллик муассасаларига Ўзбекистон фуқаролари томонидан қалбаки ҳужжатлар тақдим этиш ҳолатлари кузатилган.

'Ташқи ишлар вазирлиги мигрантларни сохта ҳужжатлар бўйича огоҳлантирди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясида жойлашган консуллик муассасалари фаолияти давомида Ўзбекистон фуқаролари томонидан консуллик муассасаларига қалбаки ҳужжатлар тақдим этиш ҳолатлари кузатилмоқда. Шу сабабли Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ушбу мамлакатдаги ўзбекистонликларга огоҳлантириш билан чиқди.

Мавжуд маълумотларга кўра, Ўзбекистон ва бошқа давлатларнинг турли хил қалбаки ҳужжатларини тайёрлаб бериш “хизматлари”ни таклиф қилувчи эълонлар Telegram мобил иловасидаги виртуал гуруҳ ва каналларда кенг тарқалмоқда.

Ушбу жиноий гуруҳлар фаолияти оқибатида фуқаро Э.М.Р. қалбаки “Ватанга қайтиш гувоҳномаси”ни расмийлаштирган ва Ўзбекистонга чипта олиш жараёнида ҳужжатнинг сохталиги аниқланган. Ўзбекистон Республикаси Қозон шаҳридаги Бош консулхонасининг тезкор ҳаракатлари натижасида фуқаронинг Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 322-моддаси (Россия Федерацияси давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтиш) ҳамда 327-моддаси (сохта ҳужжатлар, давлат мукофотлари, штамплар, муҳрлар ёки бланкаларни қалбакилаштириш, тайёрлаш ёки сотиш) да назарда тутилган жиноятларни содир этишининг олди олинган.

Шунингдек, фуқаро О.Б.Б. ушбу йўл билан фуқаро Х.М.А. билан тузилган қалбаки никоҳ асосида “никоҳ тузилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома”ни расмийлаштирган ва унга асосан Россия Федерацияси фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларидан ( ФҲДЁ) ўз фарзанди О.М.Б. га “туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома”ни олган.

“Россия Федерацияси ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига ижтимоий тармоқларда тарқатилаётган турли хил “ҳужжат тайёрлаб бериш” ҳақидаги эълонларга алданмаслик, ҳужжатларни расмийлаштиришда фақат Ўзбекистон Республикасининг ваколатли давлат органларига мурожаат қилиш қатъий тавсия этилади. Бу орқали сиз фирибгарлик ва нохуш ҳолатларга тушиб қолишнинг олдини олишингиз мумкин”, дейилади хабарда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Орбан даври Петер Мадярнинг Венгрия сайловидаги йирик ғалабаси билан якунланди'ning rasmi

    Дунё Бугун 07:02

    Орбан даври Петер Мадярнинг Венгрия сайловидаги йирик ғалабаси билан якунланди

    Виктор Орбаннинг 16 йиллик ҳокимияти тугади ва “сайлов автократияси” деб танқид қилинган тизим парчаланди

    'Жанубий Корея Қозоғистондан нефть импортини йўлга қўймоқчи'ning rasmi

    Дунё Бугун 04:01

    Жанубий Корея Қозоғистондан нефть импортини йўлга қўймоқчи

    Эрон атрофидаги кескинлик ва Ҳормуз бўғозидаги хатарлар Сеулни янги энергия манбаларини излашга мажбур қилмоқда.

    'Афсонавий ҳинд Болливуд қўшиқчиси Аша Бҳосле 92 ёшида вафот этди'ning rasmi

    Дунё 12.04.2026 16:58

    Афсонавий ҳинд Болливуд қўшиқчиси Аша Бҳосле 92 ёшида вафот этди

    Унинг овози 1970–80-йилларда ҳинд киноси мусиқасининг энг машҳур ва таъсирли белгиларидан бири бўлиб, Болливуд саундтрекларининг шаклланишига катта ҳисса қўшган.

    'Ҳужумлардан кейин Саудия нефть қувури фаолияти тикланди'ning rasmi

    Дунё 12.04.2026 11:44

    Ҳужумлардан кейин Саудия нефть қувури фаолияти тикланди

    Саудия Арабистони асосий нефть қувури ҳужумлардан сўнг тўлиқ қувватда ишлашга қайтганини маълум қилди.

    'Украина ва Россия Пасха сулҳи вақтида қоидалар бузилишида бир-бирини айблади'ning rasmi

    Дунё 12.04.2026 09:47

    Украина ва Россия Пасха сулҳи вақтида қоидалар бузилишида бир-бирини айблади

    Украина ҳарбийлари маълум қилишича, Россия кучлари шанба куни соат 16:00 да бошланган сулҳдан буён 2 299 та қоидабузарлик содир этган.

    'Дуров ва WhatsApp ўртасида шифрлаш масаласида баҳс'ning rasmi

    Дунё 12.04.2026 07:42

    Дуров ва WhatsApp ўртасида шифрлаш масаласида баҳс

    Павел Дуров WhatsApp’даги шифрлаш тизими миллиардлаб фойдаланувчиларни чалғитиши мумкинлигини айтди.