АсосийЖамият

Ўзбекистон ЖСТга аъзо бўлиш бўйича ЕИ билан келишувга эришди

Жорий йилнинг 24 октябрь куни Ўзбекистон ЕИ билан Жаҳон савдо ташкилотига (ЖСТ) аъзо бўлиш бўйича икки томонлама музокараларни якунлади.

'Ўзбекистон ЖСТга аъзо бўлиш бўйича ЕИ билан келишувга эришди'ning rasmi

Бу муҳим воқеа Ўзбекистоннинг Европа Иттифоқининг 27 та аъзо давлати билан бозорга кириш шароити бўйича, жумладан экспорт ва импорт божхона имтиёзлари ҳамда хизматлар соҳасидаги келишувларни ўз ичига олган музокаралар муваффақиятли якунланганини англатади, деб ёзади Бу ҳақда Президентнинг ЖСТ бўйича махсус вакили Азизбек Урунов ўз LinkedIn’даги саҳифасида маълум қилди.

"Икки йилдан ортиқ фаол музокаралар, таҳлиллар ва ҳамкорликдаги иш жараёни мамлакатимиз учун катта натижа берди. Бу жараён садоқат, қатъият ва ҳамжиҳатлик билан амалга оширилиб, ўзаро манфаатли келишувга эришиш имконини берди.

Музокаралардаги қўллаб-қувватлови ва етакчилиги учун Европа Иттифоқи музокара гуруҳига, хусусан, ЕИ Савдо бўйича бош директори Сабина Вейанд, бош музокарачи Тамаш Мачзак, Мари-Пьер Никора ва барча ҳамкасбларга чуқур миннатдорлик изҳор этамиз.

Шунингдек, Ўзбекистон томонидан ушбу жараёнда доимий ёрдам ва рағбат берган Президентимиз, Президент Администрацияси раҳбари, Бош вазир ўринбосари — Идоралараро қўмита раиси ҳамда музокара гуруҳи аъзоларига ҳам самимий миннатдорлик билдирилади.

Европа Иттифоқи Ўзбекистон билан икки томонлама музокараларни якунлаган 31-давлат бўлди. Шунингдек, ўтган ҳафта Панама билан келишув тузилгани ҳақида ҳам маълум қилинган эди.

Энди расман маълум: Ўзбекистон 31 та ЖТТ аъзоси билан музокараларни якунлади, фақатгина учта давлат билан музокаралар қолди," — деб ёзади бош музокарачи.

Ўз ўрнида Европа Иттифоқининг policy.trade.ec.europa.eu сайтида ҳам бу ҳақда хабар берилди.

Ёзилишича, музокаралар доирасида Ўзбекистон товарлар импорти ва экспорти бўйича энг юқори божхона ставкалари ҳамда хизматлар соҳасидаги мажбурият ва имтиёзларини белгилаб берди. Ушбу келишувлар келгусида Ўзбекистоннинг ЖТТга қўшилиш Протоколида акс эттирилади.

Шунингдек, шу куни Европа Иттифоқи ва Ўзбекистон ўзаро манфаатли соҳалар — савдо, инвестиция ва ҳамкорлик йўналишларини қамраб олган Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги келишувни (EPCA) ҳам имзоладилар.

Бу қадам Европа Иттифоқи ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатларни янада мустаҳкамлайди ҳамда 2025 йил 4 апрель куни бўлиб ўтган “ЕИ — Марказий Осиё” саммитида минтақавий ҳамкорликнинг стратегик даражага кўтарилганини амалда тасдиқлайди.

Маълумотларга кўра, 2024 йил якунига кўра Европа Иттифоқи Ўзбекистоннинг дунё миқёсидаги учинчи йирик савдо ҳамкори (умумий ташқи савдодаги улуши 10,4 фоиз) ва иккинчи йирик экспорт бозори (экспортдаги улуши 7,2 фоиз) ҳисобланади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'ССВда бир талай таниш-билишчилик ҳолатлари ва манфаатлар тўқнашуви фош этилди'ning rasmi

    Жамият 25.10.2025 21:17

    ССВда бир талай таниш-билишчилик ҳолатлари ва манфаатлар тўқнашуви фош этилди

    Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг маълум қилишича, жорий йилнинг июль ҳолатига кўра, вазирлик тизимида молия ва иқтисодиёт соҳаси бўйича фаолият юриьувчи 1280 нафар ходимда манфаатлар тўқнашуви ва непотизм ҳолатлари аниқланган.

    'Тошкентда "занг сув" ҳолатлари бўйича фуқароларга тўловлар қайта ҳисобланади'ning rasmi

    Жамият 25.10.2025 20:35

    Тошкентда "занг сув" ҳолатлари бўйича фуқароларга тўловлар қайта ҳисобланади

    Ижтимоий тармоқларда Тошкентдаги иссиқ сув "занг" ҳолатда келаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.

    '"Жарқўрғон тандир гўшти" миллий бренд сифатида тан олинди'ning rasmi

    Жамият 25.10.2025 19:44

    "Жарқўрғон тандир гўшти" миллий бренд сифатида тан олинди

    Бу таом энди фақат Сурхон заминига хос гатрономик бренд сифатида қонуний муҳофазага эга бўлади.

    'Россиядаги ўзбекистонликлар огоҳлантирилди'ning rasmi

    Жамият 25.10.2025 18:34

    Россиядаги ўзбекистонликлар огоҳлантирилди

    Ўзбекистон ТИВ Россиядаги фуқароларни "ҳужжат тайёрлаб бериш" ҳақидаги сохта эълонларга ишонмасликка чақирди.

    'Тўй ва маросимларда "маромийлик" маданиятини тарғиб этиш бўйича дастур ишлаб чиқилди'ning rasmi

    Жамият 25.10.2025 16:41

    Тўй ва маросимларда "маромийлик" маданиятини тарғиб этиш бўйича дастур ишлаб чиқилди

    Ўзбекистонда тўй ва маъракаларда ортиқча исрофгарчиликка чек қўйиш, меъёрийлик ва миллий қадриятларга мувофиқ одоб-ахлоқ меъёрларини тарғиб этиш мақсадида янги дастур ишлаб чиқилди. Унга кўра, эндиликда...

    'Шавкат Мирзиёев Ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади'ning rasmi

    Жамият 25.10.2025 15:40

    Шавкат Мирзиёев Ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

    25 октябрь — Ички ишлар органлари ходимлари куни!