АсосийДунё

Москвада мигрантлар ўртасида оммавий муштлашув содир бўлди

Полиция 40 нафарга яқин одамни Ички ишлар бўлимига олиб кетган.

'Москвада мигрантлар ўртасида оммавий муштлашув содир бўлди'ning rasmi

Москва шаҳридаги "Прокшино" турар-жой мажмуасида кеча кечқурун катта можаро юз берди — гувоҳларнинг айтишича, ўнлаб одамлар қатнашган оммавий муштлашувда белкурак, таёқ ва ҳатто йўл белгилари ишлатилган. Ҳодиса видеоларда ҳам акс этган ва тез орада ижтимоий тармоқларда кенг тарқалди.

Россия Ички ишлар вазирлиги расмий вакили Ирина Волкнинг маълум қилишича, воқеа жойига полиция кучлари етиб келди ва вазиятни назорат остига олди. Ҳозирги вақтда 40 нафарга яқин киши ички ишлар бўлимига олиб келинган. Улардан ким муштлашувда бевосита иштирок этганини аниқлаш бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Тергов маълумотларига кўра, можаро оқибатида камида тўрт киши турли даражадаги жароҳатлар олган. Шунингдек, жанжал вақтида бир неча тўхтаб турган автомобиллар ҳам шикастланган.

ТАСС агентлиги хабар беришича, можарога нима сабаб бўлгани ҳозирча номаълум. Илк тахминларга кўра, келишмовчилик маиший ҳолат ёки қурилиш соҳасидаги ишчи гуруҳлар ўртасидаги баҳсдан келиб чиққан бўлиши мумкин.

ИИВ расмий вакили Ирина Волк таъкидлашича, ҳозирча қамоқ жазоси тайинланмаган чет эл фуқаролари мамлакатдан чиқариб юборилади. Уларга кейинчалик Россия ҳудудига кириш тақиқланади.

"Озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилмаган фуқаролар белгиланган тартибда Россиядан депортация қилинади. Бу келгусида уларнинг қайта киришига ҳам тўсиқ бўлади", — деди Волк расмий баёнотида.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар можаро бўйича Россия Жиноят кодексининг "Безорилик" моддаси асосида жиноят ишини қўзғатган. Ушбу модда бўйича энг катта жазо етти йилгача озодликдан маҳрум қилишни назарда тутади.

Москва полицияси ҳозирча барча иштирокчиларнинг шахсини аниқлаш, воқеанинг сабабларини ва ташаббускорларини белгилаш билан шуғулланмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ташқи ишлар вазирлиги мигрантларни сохта ҳужжатлар бўйича огоҳлантирди'ning rasmi

    Дунё 24.10.2025 20:42

    Ташқи ишлар вазирлиги мигрантларни сохта ҳужжатлар бўйича огоҳлантирди

    Консуллик муассасаларига Ўзбекистон фуқаролари томонидан қалбаки ҳужжатлар тақдим этиш ҳолатлари кузатилган.

    'Масъуд Пезешкиён бензин нархи ошиши муқаррарлигини айтиб, аҳолини огоҳлантирди'ning rasmi

    Дунё 24.10.2025 17:54

    Масъуд Пезешкиён бензин нархи ошиши муқаррарлигини айтиб, аҳолини огоҳлантирди

    Сиёсатчи Эрондаги кучайиб бораётган энергия танқислигини ҳал этиш учун ёнилғи нархи оширилишини таъкидлади.

    'Шимолий Корея Украина билан урушда ҳалок бўлган аскарлар учун ёдгорлик қурди'ning rasmi

    Дунё 24.10.2025 17:49

    Шимолий Корея Украина билан урушда ҳалок бўлган аскарлар учун ёдгорлик қурди

    Ким Чен Ин Пхеняндаги тадбирни Россия билан муносабатларда "тарихий чўққи" деб атади.

    'Зеленский Украина ўз ерларини Россияга бермаслигини қатъий таъкидлади'ning rasmi

    Дунё 24.10.2025 16:56

    Зеленский Украина ўз ерларини Россияга бермаслигини қатъий таъкидлади

    Давлат раҳбари мамлакатнинг ҳудудий яхлитлиги музокара учун очиқ мавзу эмаслигини айтди.

    'Трамп Колумбия президентини “ярамас қароқчи” деб атади'ning rasmi

    Дунё 24.10.2025 15:25

    Трамп Колумбия президентини “ярамас қароқчи” деб атади

    АҚШ президенти Жанубий Америкадаги наркокартелларга қарши қатъий чора кўришни ваъда берди.