АсосийЖамият

Тошкент вилоятида фуқаро 5 млрддан ортиқ маблағни Тожикистонга олиб чиқиб кетишга уринди

Катта миқдордаги пул маблағларини чегарадан ўтказиб бериш учун 34 кишини ёллаб, пулларни уларга бўлиб берган.

'Тошкент вилоятида фуқаро 5 млрддан ортиқ маблағни Тожикистонга олиб чиқиб кетишга уринди'ning rasmi

ДХХ ахборот хизмати берган хабарга кўра, Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Божхона идоралари ходимлари ҳамкорлигида, Бекобод шаҳрида жойлашган "Фарҳод" чегара божхона пости орқали валюта қимматликларини Тожикистон Республикасига ноқонуний олиб чиқиб кетилишининг олдини олиш мақсадида тезкор тадбир ўтказилди.

Жумладан, Бекобод шаҳрида яшовчи, 1991 й.т. шахс 18 680 300 Россия рубли, 140 700 тожик сомони ва 180 000 000 ўзбек сўмини қўшни давлатга ноқонуний олиб чиқиш мақсадида, уларни қисмларга ажратган ҳолда, ташмачи вазифасини бажарувчи 34 нафар фуқарога бўлиб беради.

Ўз навбатида, мазкур фуқаролар моддий манфаатдорлик эвазига ушбу пул маблағларини Тожикистонга ўтказиб бериш учун "Фарҳод" чегара божхона постига кириб келган вақтларида тўхтатиб қолиниб, ҳолат тегишли тартибда расмийлаштирилди.

Шунингдек, тезкор тадбир вақтида чегара божхона пости яқинида бўлган бекободлик шахснинг "Трекер" русумли автотранспорт воситаси кўздан кечирилганда, унда ҳам Тожикистон Республикасига олиб ўтишга мўлжаллаб, ўрамларга ажратиб қўйилган, жами 13 538 305 Россия рубли, 24 107 тожик сомони, 885 евро, 300 АҚШ доллари, 300 хитой юани, 6840 қирғиз соми ҳамда 10 207 000 ўзбек сўми борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида ҳужжатлаштириб олинди.

Тезкор тадбир давомида олинган пул маблағларининг миллий валютадаги умумий қиймати 5 млрд 200 млн сўмдан ортиқни ташкил этади.

Ҳозирда бекободлик фуқарога нисбатан Жиноят Кодексининг 182-моддаси 2-қисми "а" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди.

Тергов ҳаракатлари давомида валюта қимматликларининг ҳақиқий эгаларини аниқлаш бўйича тегишли чоралар кўрилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Намангандаги "заправка"да портлаш содир бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:40

    Намангандаги "заправка"да портлаш содир бўлди

    Ҳодиса оқибатида бир киши вафот этган.

    'Бугун айрим жойларда ёмғир ёғиши прогноз қилинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:18

    Бугун айрим жойларда ёмғир ёғиши прогноз қилинди

    Тоғли ҳудудларда ёмғир қорга айланиши мумкин.

    'Ўзбекистон ЖСТга аъзо бўлиш бўйича ЕИ билан келишувга эришди'ning rasmi

    Жамият 25.10.2025 22:40

    Ўзбекистон ЖСТга аъзо бўлиш бўйича ЕИ билан келишувга эришди

    Жорий йилнинг 24 октябрь куни Ўзбекистон ЕИ билан Жаҳон савдо ташкилотига (ЖСТ) аъзо бўлиш бўйича икки томонлама музокараларни якунлади.

    'ССВда бир талай таниш-билишчилик ҳолатлари ва манфаатлар тўқнашуви фош этилди'ning rasmi

    Жамият 25.10.2025 21:17

    ССВда бир талай таниш-билишчилик ҳолатлари ва манфаатлар тўқнашуви фош этилди

    Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг маълум қилишича, жорий йилнинг июль ҳолатига кўра, вазирлик тизимида молия ва иқтисодиёт соҳаси бўйича фаолият юриьувчи 1280 нафар ходимда манфаатлар тўқнашуви ва непотизм ҳолатлари аниқланган.

    'Тошкентда "занг сув" ҳолатлари бўйича фуқароларга тўловлар қайта ҳисобланади'ning rasmi

    Жамият 25.10.2025 20:35

    Тошкентда "занг сув" ҳолатлари бўйича фуқароларга тўловлар қайта ҳисобланади

    Ижтимоий тармоқларда Тошкентдаги иссиқ сув "занг" ҳолатда келаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.

    '"Жарқўрғон тандир гўшти" миллий бренд сифатида тан олинди'ning rasmi

    Жамият 25.10.2025 19:44

    "Жарқўрғон тандир гўшти" миллий бренд сифатида тан олинди

    Бу таом энди фақат Сурхон заминига хос гатрономик бренд сифатида қонуний муҳофазага эга бўлади.