АсосийЖамият

АҚШнинг юқори даражадаги делегацияси Тошкентга ташриф буюрди

Аввалроқ, Трампнинг махсус вакили Сержио Гор ва АҚШ давлат котиби ўринбосари Кристофер Ландау Ўзбекистонга келиши ҳақида хабар берган эдик.

'АҚШнинг юқори даражадаги делегацияси Тошкентга ташриф буюрди'ning rasmi

АҚШнинг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили Сержио Гор ҳамда давлат котиби ўринбосари Кристофер Ландау Тошкент шаҳрига расмий ташриф билан келди.

Ташриф доирасида америкалик расмийлар Ўзбекистон ҳукумати вакиллари билан икки томонлама ҳамкорлик, минтақавий хавфсизлик ва иқтисодий ривожланиш масалаларини муҳокама қилиши кутилмоқда.

Учрашувлар доирасида савдо, инвестиция ва таълим соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтиришга оид таклифлар ҳам кўриб чиқилади.

    Бошқа янгиликлар