Наманган шаҳридаги хусусий бандлик агентлигининг норасмий ходими Тўрақўрғон туманида яшовчи тўрт нафар фуқарони Жанубий Кореяга ишга юбориш эвазига 2 минг доллар сўраган. У олдиндан 1 минг доллар олган пайтда ДХХ ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан ушланган.
Бошқа ҳолатда эса Наманган шаҳрида фаолият юритувчи туристлик фирма раҳбари фуқарони Словакияга юбориш эвазига 40 миллион сўм талаб қилган. У олдиндан 600 доллар ва 2,8 миллион сўм олган пайтда қўлга олинган.
Расмий маълумотга кўра, ҳар икки шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 1-қисми бўйича иш қўзғатилган ва тергов ишлари давом этмоқда.






