Андижон вилояти Олтинкўл туманида ўзини прокуратура ходими сифатида таништирган шахс мактаб директоридан 10 минг доллар талаб қилиб, 4 минг доллар олаётган вақтида қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар берди.
Маълумотларга кўра, Олтинкўл тумани ММТБга қарашли 2-сон касб-ҳунар мактаби директори Х.Э. прокуратура департаментига мурожаат қилган. Унинг айтишича, туманда яшовчи О.М. исмли шахс ўзини прокуратура ходими сифатида таништирган А.Ю. орқали мактаб ҳузурида ҳайдовчиликка ўқитиш маркази очиш учун гувоҳнома олиб беришни ваъда қилиб, 10 минг доллар талаб қилган.
Тезкор тадбир давомида, фуқаро А.Ю. гумонланувчи О.М. дан 4 минг АҚШ доллари олган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан ашёвий далиллар билан ушланган.
мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-(фирибгарлик) ва 28, 211-моддалари (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилган.






